Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Биласизми, "Пахтакор" Қурбон Бердиев жамоасини мағлуб этиб, "Барселона"дан ҳам буюкроқ камбэк амалга оширган News

Биласизми, "Пахтакор" Қурбон Бердиев жамоасини мағлуб этиб, "Барселона"дан ҳам буюкроқ камбэк амалга оширган

Бир неча кун олдин "Барселона" Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувида ПСЖни 6:1 ҳисобида таслим этиб, илк учрашувда қайд этилган 0:4 ҳисобини йўққа чиқара олди.

Ушбу ғалаба кўпчилик томонидан мақтовларга сабаб бўлди ва камбэкни мўжиза деб аташмоқда. Аммо Ўзбекистоннинг энг йирик клубларидан бири бўлган "Пахтакор" 1998/99 мавсумда бунданда буюкроқ қайтиш қилган.

Осиё кубок соҳиблари Кубоги турнирининг 1/8 финал босқичи илк баҳсида "Ниса" "Пахтакор"ни қабул қилади ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришади. Ўша пайтларда Туркманистоннинг "Ниса" клубини "Рубин" билан "Барселона" устидан сенсацион ғалабага эришган, айни дамда "Ростов"да фаолият олиб бораётган Қурбон Бердиев бошқарган.


"Шерлар" учун ўша аламли баҳс 1998 йилнинг 9 октябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган.

"Ниса" (Туркманистон) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) 5:0 (2:0)

Голлар: Бодолимов 18, 85, Уразов 38, Агабаев 65, Жейлитбаев 87 (пен.).

"Ниса":  Бердиев, Курбанмамедов, Бордолимов, Жейлитбаев, Пономарев, Агабаев, Корж, Еропкин, Подцуев, Уразов, Байлиев.

"Пахтакор": Бугало, Ходиев (Стрельцов, 55), Шоймардонов (Муртазоев, 71), Қосимов, Қамбаралиев, Пирматов, Хвостунов, Ширшов, Андерсон, Акопянц, Шквирин (Рошин, 26).

Огоҳлантиришлар: Пирматов 83, Қамбаралиев 87.

Четлатиш: Бугало 26.

Жавоб учрашуви 23 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтиши керак эди. 50 минг мухлис ўз севимлиларининг сеҳрли камбэкини кутишаётган эди ва шундай ҳам бўлди. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Александр Хвостунов ва Дилмурод Назаров урган голлар жамоамизнинг футол тарихида янги саҳифа очилишига имкон берган.


"Пахтакор" - "Ниса" 6:0 (4:0)

"Пахтакор" стадиони. 50 000 мухлис

Голлар: Қосимов 3, 30, Хвостунов 18, Шквирин 45, 75, Назаров 67.

"Пахтакор": Рошин, Ашурматов, Шоймарданов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.

"Ниса": Бердиев, Курбанмамедов (Р.Мухадов, 46), Сапаралиев, Пономарев, Корж, Еропкин, Поддуев, Уразов (Кафанов, 2), Байлиев, Нурсахатов, Жейлитбаев.

Огоҳлантиришлар: Поддуев 65, Мухадов 84.

Четлатиш: Бердиев 1.


Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика