Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  1 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  2 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади News

Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади

Tags :  Олмалиқ
Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клуби учун янги мавсум омадсиз бошланди. Жамоа олий лиганинг тўртта ўйинида атиги бир очко тўплади.

Виктор Кумиков шогирдлари уйда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган бўлишса, сафарда "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўтган йилнинг охирги тўрт беллашувида ҳам ғалаба қозона олмаганди.

Ўтган йил 26-турда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган олмалиқликлар шундан сўнг "Андижон" билан дуранг қайд этиб, "Обод", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришганди. Натижада чемпионат якунида Игорь Шквирин ўз лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига янги бош мураббий этиб Виктор Кумиков тайинланди.

"Олмалиқ" учун ушбу чемпионат ҳам омадсиз бошланди. Айтиб ўтганимиздек, жамоа тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги турни 7 апрель (жума) куни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика