Latest news

01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  1 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  3 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  7 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  6 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   14 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  83

Биласизми? "Нефтчи" бу йил янги футболчиларга кўтарма пули бермади News

Биласизми? "Нефтчи" бу йил янги футболчиларга кўтарма пули бермади

Кеча Фарғонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Нефтчи" клуби раиси Комилжон Мирзабоев асосан молиявий масалалар юзасидан бир қатор саволларга жавоб берди.
- Бу йил "Нефтчи" сафига келиб қўшилган Игорь Петковичга 200 миллион сўм кўтарма пули берилгани ҳақида айтилмоқда. Шу ва умуман бу йилги кўтарма пуллари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Дарҳақиқат ўша мақолада шу ҳақда ёзиб ўтилган. Лекин бунга шундай жавоб бериш мумкинки, бу йил таркибимизга янги келиб қўшилган футболчиларнинг бирортасига кўтарма пули берилмаган. Ҳаттоки хорижлик ўйинчилар учун ҳам. Лекин биз футболчиларга жамоа олдига қўйилган вазифа бажирилса бонус беришни айтдик.

- Сир эмаски мамлакатимиздаги бошқа клублар янги келаётган ўйинчиларга маълум миқдорда кўтарма пулларини беришмоқда. Айтингчи, "Нефтчи" клуби тажрибали ва легионер футболчиларнинг олиб келаётганда бу кўтарма пулларини қандай бекор қилди. Демоқчиманки футболчилар сизлар вада қилган бонусга қай тариқа ишонишди?

- Футболчиларни жамоага мураббийлар штаби таклиф этади. Уларга эса футбол агентлари тавсия қилади. Агарда мураббий мана бу ўйинчи бизга керак, бунинг учун у билан шартнома имзолаш кераклигини айтса, раҳбар сифатида мен ўша футболчи билан шартнома тузаман. Янги ўйинчиларни кўтарма пулисиз қай тарзда жамоага олиб келиб ўйнатиш эса бу клубни ички сири бўлиши керак. Асосийси клуб ва футболчи ўртасида ўзаро ишонч юзага келган.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика