Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  0 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  42 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Биласизми? "Навбаҳор"нинг 5 нафар футболчиси "Шўртан"га қарши ўйнай олмайди! News

Биласизми? "Навбаҳор"нинг 5 нафар футболчиси "Шўртан"га қарши ўйнай олмайди!

Эртага Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтади.
Жумладан олий лига вакили "Навбаҳор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Мазкур бўлажак баҳсда наманганликлар таркибида жиддий йўқотишлар бўлиб, Дониёр Усмонов, Темур Яфаров, Раҳматулло Бердимуродов, Азим Аҳмедов ҳамда Элёр Жаҳонов эртага Кубок учрашувида майдонга туша олмайди. Бунга сабаб "Навбаҳор" футбол клуби ПФЛга бу йилги мавсум учун бадал пулини тўлиқ тўламаган. Бу борада ПФЛ клубни шу кунгача бир неча маротаба оғзаки огоҳлантириб келган. Аммо амалда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмаганидан сўнг "Шўртан"га қарши кечадиган баҳсга асосий таркибнинг 5 нафар ўйинчисини майдонга тушишини тақиқлаган. Шунинг учун юқорида номлари келтириб ўтилган футболчилар жамоа билан Ғузорга бормаган.

Мазкур чорадан кейин ҳам "Навбаҳор" клуби бадал пулини ПФЛ ҳисоб рақамига ўтказиб бермаса кейинчалик бундан-да жиддий чоралар кўриши тайин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика