Latest news

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  2 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  1 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  179 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  8 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  6

Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради» News

Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради»

«Сўғдиёна» — «Динамо» учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов қатнашди.

— Авваламбор барча мураббий ва устозларни бугунги Устозлар куни билан табриклайман. Ўйин кутилганидек жанговор руҳда кечди. Биз ўтган турда ўз уйимизда «Нефтчи»ни «қўйворганлик». Агар бугун дурранг ёкин мағлубиятга учраганимизда, олий лигада қолиш масаламиз анча оғирлашарди. Бугун мен ўз шогирдимга қарши кураш олиб бордим десам ҳато бўлмас. Давронга ҳам анча қийин. У иккинчи даврада жамоага қатор янги футболчилар олиб келиб, янгитдан жамоа тузди. Давралар оралиғида бундай ишларни амалга оширганлигига қарамай жамоани анча шакллантира олишга эришган. Лекин Даврон вақти келиб ўзини тўлиқ кўрсата олишига ишонаман. Ўйин тўғрисидаги фикрим битта — бугун бўлиб ўтгандек ўйинлар кўпайса Олий лигага кўрк беради. Ҳақиқий жанг, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш.

— Сўнгги ўн йилликдаги Олий лигамизга эътибор қилсак, аутсайдерлар орасидаги кураш, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидаги 5-6 жамоа, асосан иккинчи даврадан бошлаб бор кучи билан жонлана бошлайди. Мураббий сиафтида фикрингиз қандай? балки шу жамоалар биринчи даврадан шундай ўйин кўрсатишса…

— Биласизми, бунга асосий сабаб шу жамоаларнинг тайёргарликни ўз вақтида бошламаганликлари. Мисол қилиб айтадиган бўлсам: пахтага ўз вақтида озуқа бериб суғорилмаса у ҳам ўз вақтида ўсмайди. Шунинг учун мураббийларга ўз вақтида, вақтлироқ йиғинларни юқори даражада ўтказиш учун шароитлар яратилиши зарур. Асосий тайёргарликларни декаб ва январ ойларида олиб бориш зарур. Февралда эса, техник, тактик, тўп билан ишлаш бўйича тайёргарликлар олиб борилса яхши натижаларга эришиш мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика