Бэйл дублдан сўнг: "Ўйнашга имкон беришса, жаримадан ҳам гол ура оламан"
25 mar 2022 09:46
News
Бэйл дублдан сўнг: "Ўйнашга имкон беришса, жаримадан ҳам гол ура оламан"
Гарет Бэйл Австрияга қарши ўйиндаги дублни танқидчиларга жавоб деб ҳисобламайди.
Уэльс ЖЧ-2022 саралашининг ярим финалида Австрияни мағлуб этди. Энди терма жамоа финалда Шотландия - Украина ўйини ғолибига қарши баҳс юритади.
"Тўғрисини айтсам, хеч кимга жавоб беришим шарт эмас. Вақтимни кетказиб қандайдир сигналлар ҳам бериб ўтирмайман. Шунчаки, улар уялишлари керак. Мени бундай масалалар ташвишга солмайди - нуқта.
Ўйнаш имкониятим бўлса, жарима зарбасидан ҳам гол ура оламан. Тўп дарвозага кириб кетишини томоша қилиб туриш ёқимли бўлди.
Ўйин охирида томирларим тортишиб қолди, лекин бу нормал ҳолат. Мен ватаним учун тоғларни талқон қиламан, бугун ҳам шундай муносабат билан ўйнадик", - деди "Реал"нинг уэльслик футболчиси.
Link :
Source : Metro
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments