Latest news

08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  1 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  8 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7

Беш йилда дебютантдан А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланган футболчи News

Беш йилда дебютантдан А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланган футболчи

30 ёшда А Серияда дебют қилиб, 35 ёшида бомбардир бўлган Дарио Хюбнер ҳақида эшитганмисиз?

"А Серияда дебют қилган пайтимда 30 ёшда эдим. Ўшанда "Интер"га қарши ўйнагандик. Босим? Йўқ, ҳеч қандай босим бўлмаган. Ишонасизми, ўйиндан олдин эрталаб соат тўртгача янгиликлар ўқиганман. Ўшанда малика Диана автоҳалокатга учраган эди. Лекин тунни бедор ўтказишимнинг сабаби у эмасди. Шунчаки шундай ҳаёт тарзига ўрганиб қолгандим. Керак бўлса, "Формула-1"ни тонгги олтигача томоша қилардим".

"Кам ухлардим ва кунига 3 килограммгача гўшт ер эдим. Бироқ бу ҳеч қачон менга муаммо туғдирмаган. Кийиниш хонасида ҳам, стадион туннелида ҳам, ҳаттоки танаффус пайти ҳам сигарет чекардим. Ҳафтада бир неча марта граппа (Италияда узумдан тайёрланадиган алкоголь ичимлик) ҳам ичардим. Майдонда қўлимдан келганча, бор кучим билан ҳаракатланардим ва бу менга етарли эди".

"Биз "Жузеппе Меацца"да майдонига тушдик. Стадионга тўпланган 85 минг томошабинни кўриб ўзимни йўқотиб қўяй дедим. Аммо баҳс бошланганида бор эътиборимни ўйинга қаратдим ва атрофдагиларни шунчаки хаёлимдан чиқариб ташладим. Биринчи учрашувданоқ гол уришга муваффақ бўлдим. Лекин, афсуски, биз мағлуб бўлдик".

Дарио Хюбнер А Сериянинг 5та мавсумида тўп тепди ва 74 та гол урди. У 2001/2002 йилги чемпионатда "Пьяченца" таркибида энг яхши тўпурар бўлишга эришди. Дарио ўшанда 35 ёшда эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика