Latest news

15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  0 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  1 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ" News

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Маринович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши қийин, аммо яхши ўйин ўтказдик. Бироқ яхши ўйин ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Биламизки, Аргентина дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларда маҳоратли ўйинчилар кўп. Албатта, рақиб ғалабага лойиқ эди, бироқ жамоадошларимга эътироз билдирмайман, сабаби, қўлимиздан келганча, ҳаракат қилдик. Лекин кейинги босқич масаласида битта учрашув орқали ҳал қилинадиган белашувларда қандай ўйнаш кераклиги борасида кўп ишлашимиз лозим.

Мундиалда Жанубий Американинг икки жамоасига қарши рўбарў келдик. Ўйлашимча, Бразилия Аргентинадан кучлироқ, бироқ уларнинг ўзаро ўйинидан ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Сабаби Аргентина ўта агрессив ўйин намойиш этади, бундай ўйин билан эса Бразилияни бемалол мағлуб этиши ҳам мумкин. Бироқ барибир икки жамоани солиштирганда, Аргентинани билан ўйнаш нисбатан қулайроқ. Чунки, улардаги ўйинчилар даражаси бразилияликларникидан пастроқ.

Ўзбекистондаги турнир фаолиятимдаги илк жаҳон чемпионати эди. Бундай мусобақада иштирок этиш ҳар қандай футзалчининг орзуси бўлса керак. Ўзбекистондан илиқ таассуротлар қолди. Бу мамлакат, бу ердаги одамлар менда яхши таассурот қолдирди", деди Маринович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика