Latest news

21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  0 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  0 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  1 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  2 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  13 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8

Бердиёр Маъмиров: “Келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди” News

Бердиёр Маъмиров: “Келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди”

Ўзбекистон Биринчилиги 13-туридан ўрин олган “Уз-Дунг-Жу” – “Зомин” марказий учрашуви олдидан “Зомин” жамоаси ёрдамчи мураббийи Бердиёр Маъмиров клуб матбуот котибига интервью берди.

-   Бердиёр ака, “Зомин” жамоаси 5 та турдан бери мағлубият нималигини билмай келаяпти. Бунга қандай изоҳ берасиз?
-   Биз 5 та турдан бери ғалаба қозониётганимизнинг сабаби хар бир учрашувга жиддий таёргарлик кўраётганлигимиздир. Жамоада ички муҳит ва тартиб-интизом яхшилиги натижасида жамоа охирги учрашувларда ғалаба қозонишмоқда. Учрашувларга рақибимиз мусобақа жадвалида қандай ўринда бўлишидан қатий назар жамоамизни фақат ва фақат ғалаба қозониш учун таёрлаймиз.  

-   Жамоа таркибида Олий лига жамоаларда тўп сурадиган номзодлар бор. Азамат Абдуллаев, Шохрухжон Эшбўтаев, Убайдулло Набиев, Сардор Иномжонов ва Достонбек Тошматов каби жамоа етакчилари кейинги йили Олий лига жамоаларига ўтса, Олий лига баҳсларида ўйнаб кета оладими?
-   Албатта. Бу ўйинчилар ҳозирги кунда жамоа етакчилари хисобланади. Агар кейинги йили бу ўйинчилар Олий лига жамоаларига ўтсалар албатта ўша жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиши мумкин.

-   Биринчи лиганинг иккинчи босқичига келиб мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Демак, жамоа Олий лигага чиқиш нияти бор. Тўғрими?  
-   Олий лига – бу кучлилар беллашадиган мусобақадир. Сизга боя айтганимдек биз ҳар бир учрашувга жамоани ғалаба қозониш учун тайёрлаймиз. Хоҳ меҳмонда бўлсин, хоҳ уйдаги учрашувда. Шундай экан биз олий лигага чиқиш эмас, мухлислар учун ўйнаймиз. Энг муҳими жамоа ғалаба қозонганда ҳар бир мухлис уйида байрам бўлишини хоҳлаймиз. Ва шуни аниқ айтишим мумкинки келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди.

-   Биламизки, “Зомин” жамоасининг уй учрашувлари Зомин марказий ўйингоҳида ўтказилади ва айнан шу ўйингохда ўтказилган учрашувларда “Зомин” жамоаси ғалаба қозонмоқда. Аксар учрашувлардан сўнг рақиб жамоа аъзолари томонидан майдон чимидан нарози бўлишмоқда. Аслида майдон чими қай холатда?
-   Мавсум бошида майдон чими аъло даражада эди. Лекин мавсум ўзгариши натижасида чим бироз асл холатини йўқотди. Биринчи лига бахслари тугагандан сўнг майдон чими тўлиқ алмаштирилади. Жамоанинг уй учрашувларида ғалаба қозониши бу - ўз мухлислари ёнида ўйнаганидир. Ўз уйингда деворлар хам ёрдам беришади деб бекорга айтилмаган.   

-   Кейинги 13-турда сизлар учун энг муҳим учрашув кутиб турибди. Рақибларингиз хақида қанчалик маълумотга эгасизлар. Жамоа “Уз-Дунг-Жу” жамоаси устидан ғалаба қозонишга тайёрми?
-   Рақибларимиз билан биринчи бор тўқнаш келаётганимиз йўқ. “Уз-Дунг-Жу” жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз. Рақибларимизга қарши пухта тайёрландик. Зоминда ўтказилган учрашувда биз ғалаба қозонган эдик. Андижонда ҳам бизнинг йигитлар уялтирмайди деб умид қиламан.   

-   Мазмунли суҳбатингиз учун рахмат.
-   Рахмат.

“Зомин” ПФК матбуот котиби Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика