Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  15 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  11 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Бекзод Қодирқулов: "Имконият бериб қўйганимиз учун "Андижон" футболчилари майдонда истаганини қилди" News

Бекзод Қодирқулов: "Имконият бериб қўйганимиз учун "Андижон" футболчилари майдонда истаганини қилди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Янгиер" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Мағлубиядан баҳона қидириш шарт эмас. Биринчи бўлимда йигитларни таниб бўлмади. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Аммо қарши ҳужумларда рақиб жазолади. Стандарт вазиятларда ҳам камчиликларимиз кўзга ташланиб қолди, деб ўйлайман. Футболчиларга барчаси тушунтирилганди. "Андижон" вазиятлардан фойдаланиб кетди.

"Андижон" фақат ҳавода эмас, имконият бўлса ерда ҳам пас билан ўйнай олади. Уларга имконият бериб қўйганимиз учун рақиб футболчилари майдонда истаганини қилди. Ҳозирда ғалаба сув ва ҳаводек зарур.  Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Эртага футболчилар билан гаплашиб олмасак бўлмайди",- дейди Бекзод Қодирқулов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика