Бекхэм: "Сульшер ўйинчилар ҳурматига сазовор бўлиб бормоқда"
17 mar 2019 17:26
News
Бекхэм: "Сульшер ўйинчилар ҳурматига сазовор бўлиб бормоқда"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм у билан бир пайтлар елкама-елка бир клубда ҳаракат қилган Оле-Гуннар Сульшернинг МЮдаги ишига баҳо берди.
Эслатиб ўтиш керак, норвегиялик мутахассис Жозе Моуриньо ўрнига бош мураббий этиб тайинланганди.
"Оле клубга келди. У ўйинчиларнинг ҳурматига сазовор бўлиб бормоқда. Чунки, жамоа муваффақияти учун Сульшер ёрдамини аямаяпти. Сульшер нафақат ёш, балки жамоанинг фаҳрий футболчилари эътрофига лойиқ кўрилаётган етук мутахассис сифатида намоён бўлмоқда.
Фергюссоннинг қўллаб юбориши ҳам Сульшерга ишонч баҳш этди. Шундай натижаларга эришсангиз, бу албатта ажойиб. Биз у билан жамоадош бўлганимиздан фахрланамиз", - дея Бекхэмнинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.
Маълумот учун, Сульшер ва Давид Бекхэм 1996-2003 йиллар давомида МЮ шарафини ҳимоя қилишган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments