Latest news

11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  0 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  5 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  6 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  9 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4

"Металлург" ФК нима учун "Навбаҳор" билан ўйин қолдирилгани борасида тушунтириш берди News

"Металлург" ФК нима учун "Навбаҳор" билан ўйин қолдирилгани борасида тушунтириш берди

"Металлург" ФК матбуот хизмати 1-тур ўйини нима учун қолдирилгани борасида расмий баёнот берди.


Футбол миллионлар ўйини деган ибора бугун пайдо бўлмади. У йиллар давомида синовдан ўтиб, тасдиғини топгач оммалашган. Зеро, мухлисларсиз, томошабинларсиз футбол учрашувларини тасаввур этиб бўлмайди. Бугундан эътиборан мамлакатимиз стадионлари яна ўз бағрига миллионлар ўйини шайдоларини чорлайди. Янгиланган чемпионат – Суперлига ўйинлари старт олади. Мавсумни Навоийда “Қизиқум” ва “Локомотив” жамоалари баҳси бошлаб берса, байрам Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида давом этади. “Нефтчи” – “Насаф” ўйинни ҳам мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этишига шубҳа йўқ. 2 мартда янги мавсум тантаналари пойтахтга – “Пахтакор” марказий стадионига кўчади. Шанба куни Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида чемпионат ўйинлари давом эттирилса, Бекобод шаҳримизга катта футбол ҳавоси якшанба – дам олиш куни етиб келади.

Бекобод аҳлининг асосий кўнгил очар масканларидан бири бу – “Металлург” стадионидир. Ўзбекистон металлургия комбинатининг фидойи ишчилари ҳамда шаҳар аҳли “Металлург” жамоасининг турдан-турга, уй учрашувларини интизорлик билан кутиб яшашади. Футбол учрашувлари Бекободда ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Эркаклар жамоамиз ташқари беш йилдан буён мамлакат чемпионатларида совринсиз қолмаётган, сўнгги мавсумда “олтин дубл”га эришган “Металлург-вумен” иштирокидаги ўйинларда ҳам томошабинлар стадионни тўлдириб ўтиришади. Бир сўз билан айтганда футбол – бекободликларнинг дам олиш дастури, овунчоғи десак муболаға бўлмайди.

Бу йил Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси Суперлига иштирокчиларига талабларни кучайтирганлигидан барчангиз яхши хабардорсиз. Бу талабларни бажариш йўлида “Металлург” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари қайтадан қуриб фойдаланишга топширилди. Барча керакли зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ўз навбатида ҳакамлар, назоратчи ҳакамлар хоналари, учрашув комиссари учун алоҳида хоналар мавсумга шай ҳолатга келтириб қўйилди. Бундан ташқари матбуот анжумани ўтказиш зали, допинг назоратидан ўтиш хоналари ҳам талаблар асосида таъмирланди, керакли жиҳозлар билан таъминланди. ВИП, СИП трибуналарини, имконияти чекланган мухлислар учун махсус жойлар талаблар даражасига келтирилди. Стадионнинг барча трибуналари жорий таъмирдан чиқарилди ҳамда мухлисларга барча шарт-шароитлар яратиб қўйилди. Учрашув куни томошабинларнинг мириқиб футбол томоша қилишларидан ташқари ўйин пайтида тановул қилишлари учун озиқ-овқат, салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилди. Хуллас, бир сўз билан айтганда Бекобод катта футболни интизорлик билан кутаяпти ва мавсумни қабул қилишга шай.
 
“Металлург” иштирокидаги учрашувларни томоша қилиш учун стадионга асосан Ўзбекистон металлургия комбинатиходимлари ташриф буюришади ва севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришади.

Ўзбекистон металлургия комбинати раҳбарияти Ўзбекистон футбол Ассоциациясидан мухлисларнинг илтимосларидан келиб чиққан ҳолда “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувини дам олиш кунига кўчиришга рухсат сўради. Мақсад комбинат ишчилари дам олиш куни бўлган якшанба куни ўз оила аъзолари билан стадионга келиб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашни таъминлашдан иборат.
 
ПФЛ мухлислар мурожаатларини инобатга олиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида истисно тариқасида бу чемпионатнинг очилиш ўйини эканини инобатга олиб, фақат бир мартага Бекобод аҳлини футбол байрамидан бебаҳра қолдирмаслик учун ўйинни 4 март куни, соат 15:30 га кўчирди. ЎФА 1-вице-президенти ўз нутқларида кўп марта футбол халқ учун, мухлислар учун эканлигини таъкидлаб, мухлисларга маъқул келадиган ҳар қандай ўзгаришларни амалга оширишга тайёр эканини айтиб ўтганди.

Мана шундай вазиятда бўлиб ўтаётган ўзгаришлардан фақат салбий ҳолатларни кўрсатиб, "тирноқ ичидан кир қидириш"дан ким манфаатдор?

Ўз ўрнида турли интернет нашлар, сайтлар ПФЛ ва клубларни ёмонотлиқ қилгандан кўра, мухлисларни кўпроқ стадионларга қайтариш йўлида биргаликда ҳаракат қилишгани афзал эмасми?

Бекободликлар ҳам ПФЛнинг талабларига буйсунади ва ҳурмат қилади. Биз барча дўстларимизни, ҳақиқий футбол мухлисларини Бекобод шаҳрида, футбол ўйинларида кутиб қоламиз. Келинг, бизнинг қувончимизга Сиз ҳам шерик бўлинг, Сизнинг ҳам яхши кунларингизда бирга бўлайлик!
 

"Металлург" матбуот хизмати

Rating: -45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика