Latest news

22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  3 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  5 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  12 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз! News

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!

“Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов мана бир неча йилдирки, футбол билан ҳамнафас.

“Миллионлар ўйини” ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Қўқон футболининг бугунги даражага чиқишида бу кишининг хизматлари жуда катта десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.

Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг кўз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонда катта футболнинг жадаллик билан ривож топишида Бахтиёржон аканинг ҳиссалари беқиёс.

Умуман олганда, Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клуб раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоа раҳбари бугун ўзларининг 59 ёшларини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлислари номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.

ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика