Latest news

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  12 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  44 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бемалол юта оламиз" News

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бемалол юта оламиз"

Футболчилик даврида ҳимоячи вазифасини бажарган Қамбаралиевга ҳам миллий терма жамоа либосини кийиш насиб этган.
Бугунги кунда биринчи лига вакили "NBU-Осиё" мураббийлар штабида фаолият юритаётган собиқ футболчи, бош жамоамиз таркибида 16та ўйин ўтказган (1252 дақиқа) ва бир бор ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган.

- Иордания билан дастлабки ўйин биз учун қониқарли натижа билан якун топишини истагандик. Якунда шундай ҳам бўлди. Аслида йигитларимиз Амманда ғалаба қозонишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Учрашувни бошқариш тўлиқ футболчиларимиз томонида бўлди. Иордания ютса бўладиган рақиб эканлиги ўйин давомида шундоқ кўзга ташланди. Рақиб чўчитадиган даражада эмас экан. Шу боис ўйлайманки, уларни Тошкентда кечадиган баҳсда бемалол юта олмамиз. Шахсан мен бунга тўлиқ ишонаман.

- Афтидан дуранг футболчиларимиз учун қониқарли эди шекилли, улар асосан шу ҳисобни ушлаб қолиш учун тўп сургандек таассурот қолдирди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун жиддий вазиятлар содир этилмади. Битта хато эвазига ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Қолган вақт давомида иорданияликларга айтарли имконият қолдирмадик. Ғалаба қозонишимиз учун эса озгина омад етишмади деб ўйлайман.

- Менимча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров бўлди. Шунингдек Жасур Ҳасановнинг ҳаракатларини ҳам аълоҳида кўрсатган бўлардим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика