Latest news

23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  20 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  5 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди"

Cоcа-Cола Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор"-"Андижон" (6:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бошида марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ бўлган иккита қўпол хатоларимиз туфайли голлар бўлди, шу сабабли йигитлар ўйин бошида руҳан синиб қолиб, сўнгра ўзларига кела олишмади. Лекин ўйинда бундай ҳисоб бўлишини кутмаган эдик, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, лекин ўйин бошидаги икки гол йигитларга руҳан таъсир қилди деб ўйлайман. 

— Иккита голдан кейин жавоб голи ҳам бўлди...

— Йигитларга саволлар кўп, қайта кўриб чиқамиз, йигитлар билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Бундай ўйнаб бўлмайди футболни. Йигитларнинг хаёлларида "Андижон"нинг эски ўйин услуби қолиб кетган шекилли. Буни чиқаришга урингандик, сўнги ўйинларда яхши натижалар қайд этаётган эдик, аммо бугун йигитлар ўша эски ҳолатга қайтиб қолгандек кўринди.

— Бугун ўйин томонлама "Андижон"нинг куни эмас экан, десак бўладими?

— Ҳа, бўлади. Иккинчи дарвозабонимиз ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Олимов дарвозани қўриқлади. Бугун бизнинг кунимиз эмас, десак ҳам бўлаверади

— Дарвозабон Элдор Адҳамов нега майдонни тарк этди?

Ўтказиб юборган голларимизда Элдорнинг ҳам айби бўлди. 1-2 вазиятда қутқарса бўларди. Элдор ҳам ҳимоячиларимиз каби ўтказилган голларда айбдор.

— Аслан Ахроровнинг соғлиғи яхшими?

— Ҳолати яхши, оёғи синмаган. Аслан биз билан кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиради.

— "Андижон" бугун "Бунёдкор"нинг прессингига ва ҳужумига тайёр эмасдек кўринди...

— Эътибор қилган бўлсангиз, "Бунёдкор"нинг учрашувга тайёрланиш вақти бизникидан бир кун камроқ бўлган. Бизда дам олишга ҳам вақт бўлган, яхши тайёргарлик кўрилган эди, аммо биринчи ўйин бошидаги икки гол йигитларни руҳан синдириб қўйди, деб ўйлайман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика