Latest news

00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Ҳозирги ҳужумчиларга жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Ҳозирги ҳужумчиларга жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти"

Cоcа-Cоla Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор"- "Андижон" (0:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак "Водий дерби"ларида Наманганми, Андижонми, Фарғонами ўринга қаралмайди. Ҳозирги ҳолатда эса жамоамиз учун очколар сув ва ҳаводек зарур. "Навбаҳор" жамоасини қандай кучли эканини ва юқори ўринлар учун курашаётгани барчага аён. Шу сабабли қисқа муддат ичида "Навбаҳор"га қарши ўйин учун яхши тайёргарлик кўрдик ва бугун бир очкога эга бўлдик. Лекин "Навбаҳор" жамоасида гол уриш учун биздан кўра кўпроқ вазиятлар бўлди",- дейди Ҳамидуллаев.

- Учрашувдаги охирги вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эдими? Ҳолис фикрингиз.

- У вазиятни мен турган жойдан аниқ кўра олмадим. Бизнинг олдинги учрашувларимизда ҳам ҳакамларнинг хатолари бир талай. Мен ҳакамлар тўғрисида гапиришни истамайман, улар ўз ишини қилади.

- Сиз футболчилик фаолиятингизда жуда яхши ҳужумчи бўлгансиз. Ҳозирги ҳужумчиларда мавсумда 15та ва ундан ортиқ гол уриш ҳолатлари жуда кам. Нима деб ўйлайсиз ҳозирги ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Ҳозирги ҳужумчиларда жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти. Бизнинг жамоа ҳужумчиларида ҳам шундай, майдонда ҳар бир қаричда, ҳар бир дақиқада вазият бўлиб қолиши мумкин, улар эса бунга тайёр турмайди. Улар тайёр вазият бўлса бўш дарвозага тепиб "гол урсам" дейди мени фикримча.

- "Андижон" жамоаси бош мураббий излаяптими ёки мавсумни ўзингиз якунлайсизми?

- Менимча мавсумни ўзим якунласам керак.

- Олдинги ҳужумчиларда сиз айтган сифатлар бўлган. Улар ўз билими билан мураббий бўлиб етишиб чиқади. Лекин нима учун мураббий сифатида яхши ҳужумчи етиштириб чиқара олмайди?

- Биласиз, ҳозирги чемпионатимиз тур учрашувлари оралиғида озгина вақт бор. Эртага дам олинади индинга жамоа йиғилади тайёргарлик кўрилади, ҳужумчилар билан алоҳида шуғулланиш учун вақт кам, ҳозирча машғулотлардан сўнг оғзаки тарзда жарима майдонча атрофида қандай очилиш кераклиги, нима қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар бериб боряпмиз. Айтганимдек вақтимиз оз бўлмоқда.

- Мана сиз "Андижон" жамоасида иккита ўйин ўтказдингиз. Жамоанинг омадсизлигига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Шу иккита ўйинда ҳам жамоамиз мағлубиятга яраша ўйин қилмаган эди. Футболчиларда ишонч ва иштиёқ етишмаётган эди. Бугунги бир очкодан сўнг жамоада ишонч ортади деб ўйлайман

- Сизга жамоа раҳбарияти томонидан қандай вазифа юклатилди?

- Ҳар бир учрашув ўтгани сари жамоа ўйини сифатини яхшилаб бориш вазифаси қўйилган.

- "Андижон" жамоасини кейинги йил Суперлигада кўрамизми?

- Албатта. Худо хоҳласа суперлигада қолиш учун бугун биринчи қадам қўйилди. Кейинги турда бизни «Бухоро»га қарши олти очколик асосий ўйин кутиб турибди. Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика