Latest news

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  48 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  29 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз руҳий томондан бугунги ўйинга ҳам таъсир қилди. Деярли имкониятга ҳам эга бўлмадик. Йигитлар аввалги турларда кўрсатган ўйинларини амалга ошира олишмади. 

Ушбу учрашув жорий мавсумда ўз майдонимиздаги охиргиси эди. Нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлганди. Футболчиларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим. 

Майдон марказида Абдуллоҳ Олимовни ўйнатиб кўряпмиз, у жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам белидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек дарвозабонимиз жароҳат олган. Мавсум охирида барчаси жам бўлиб, жароҳатлар юзага чиқадиган пайт келди. Марказда ва олдинги чизиқда ҳеч нарса ўхшамади. Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон ҳақиқатга яқин ўйнашди. Қолган барча чизиқлардан норозиман. 

Сўнгги тўртта турни нейтрал майдонда ўтиши қўшимча муаммо туғдириб бўлди. Кейинги ўйинларда иложи борича ёш футболчиларни таркибга қўяман. Бундай футболчилар менга керак эмас",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика