Latest news

02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  5 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  75 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  216 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5

Бахтиёр Ашурматов: «Таркибни шакллантиришда давом этмоқдамиз» News

Бахтиёр Ашурматов: «Таркибни шакллантиришда давом этмоқдамиз»

Ҳозирда "Навбаҳор" бош мураббийи таркибни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган ва бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқда.
Жамоанинг тайёргарлиги хусусида Ашурматов билан мулоқотда бўлдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

Таркибни шакллантириш хусусида

- Бугунги кундаги асосий вазифамиз жамоа таркибини шакллантириш саналади. Шу боис кўплаб футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Аммо, мураббий сифатида ҳозирда селекция ишларидан кўнглим тўлгани йўқ. Чунки, ўзимиз кутган даражадаги футболчиларни ҳали таркибга жалб эта олмаяпмиз. Яхши савиясидаги ижрочиларни бошқа клублар ўз сафларига қўшиб олишмоқда. Шу жиҳатдан бу борада бошқалардан оқсамоқдамиз. Мавсум бошланишига қадар вақт борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, чемпионат стартига қадар барчасини ижобий томонга ўзгартиришга умид қилмоқдамиз. 19 февралгача пойтахтда шуғулланамиз. Футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилингач, 23 февралдан яна Тошкентда машғулотларга киришамиз. Ҳал қилувчи йиғинимизда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларни саралаб оламиз. Шу билан биргаликда жамоавий ўйин ва турли комбинацион усулларни шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

Таркибга қўшилаётганлар борасида
- Тошкентдаги йиғин пайтида кўплаб футболчиларни жамоага таклиф қилдик. Мисол учун «Бунёдкор» клубидан Алишер Шоғуломов ва Ориф Мамажонов, «Пахтакор»дан Тоҳир Шамсиддиновларни жалб этдик. Уларни янги мавсумда жамоамизга фойдасини тегишига ишончим комил. Яна бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Шунингдек, бир қатор яхши савиядаги ўйинчиларни сафимизга қўшиб олишни ният қилганмиз. Лекин, ҳали ҳам жамоамизнинг баъзи чизиқларида муаммолар йўқ эмас. Мисол учун марказий ҳимоямизни кучайтирмасак бўлмайди. Бугунги кунда бу чизиққа мос тушадиган футболчиларнинг ҳаммаси ўзига жамоа топиб бўлган. Мавсум бошланишига қадар ушбу муаммони ҳам ижобий тарзда ҳал қиламиз деган умиддаман. Бундан ташқари, олий лига ўйинларида кўп гол урадиган ҳақиқий ҳужумчи ҳам етишмаяпти. Тўғри, жамоада Абдумалик Абдуллаев, Алишер Шоғуломов, Соҳиб Абдуллаев сингари ҳужумчиларимиз бор. Аммо, биз булар билан чекланиб қолмасдан, яна бир маҳоратли ҳужум топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугунги кунда мамлакатимиз футболида моҳир ҳужумчини топиш қийин кечмоқда. Шу жиҳатдан клубларимиз легионерларга ишонишмоқда. Шундай бўлсада, маҳаллий ҳужумчиларимиздан бирини таркибга қўшиб олсак, ёмон бўлмасди деган умиддаман.

Легионерларни таклиф қилиш тўғрисида
- Айни пайтда ўтган мавсумда «Бухоро» клубида тўп сурган белоруслик Юрий Рижко машғулотларимизда иштирок этмоқда. Ушбу футболчини сафга қўшиш пайиданмиз. Унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. Футболчини Наманганда олиб қолиш учун клуб раҳбарияти билан ўзаро гаплашиб оламиз ва имкониятларимиз тўғри келса, Рижкони таркибда олиб қолишни ният қилганмиз. Бу йил имкони бўлганида, таркибга яна битта легионер футболчини жалб қилишимиз мумкин эди. Бироқ, бу масалани раҳбарият ҳал қилади. Клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда иш тутамиз. Ҳозирги кунда яхши легионерни харид қилиш учун катта маблағ кетади. Савияси паст бўлган хорижликни жамоага олиб келиб, ярим мавсум ўйнатиб, жавоб бериб юборишдан фойда йўқ.

Дарвозабонлар борасида
- Яқинда жамоамизга «Сўғдиёна» дарвозабони Нодир Ашурматовни жалб қилдик. Ҳозирда жамоамизда иккита тенг савияли дарвозабонимиз бор. Улар Дониёр Усмонов ва Хуршид Хўжаевлардир. Айни пайтда Хўжаевнинг соғлигида муаммолар борлиги сабабли, Ашурматовни синовда ўтказмоқдамиз. Хўжаевни тез орада соғлигини тиклаб, яна сафимизга қайтишидан умидвормиз. Улар мавсум давомида жамоа учун фойдали ўйин кўрсатишларига ишончим комил. Шу жиҳатдан клубимизнинг бу борадаги муаммосини ҳал қилишга астойдил бел боғлаганмиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика