Latest news

22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  6 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  115 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди:
 Ўйин тўғрисида шуни айтиш жоизки, агарда бугунгидек жанговар ўйин кўрсатсаккина бизни мухлисларимиз хурмат қилишни бошлашади ва ўйингоҳга ишқибозларнинг ташрифи кўпаяди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйин олдидан “Пахтакор”да бўйдор футболчилар кўпчиликни ташкил этишини йигитларга айтиб ўтгандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўйинчимизни кимга қарши ўйнашини ҳам белгилаб олгандик. Афсуски, хавсираган ҳолат рўй бериб, рақиб стандарт вазиятдан гол уришга эришди. Натижага таркибдаги муаммолар ҳам ўз сўзини айтганлигини қўшимча қилган бўлардим. Мағлубиятда мураббий сифатида айбдорман. Аммо, Бобир Акбаров тўртинчи сариқ карточка туфайли майдонга туша олмасди. Бу ҳам етмагандек, биринчи бўлимда яна бир ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджоновнинг ҳам қўли синди. Шу сабабли, у иккинчи бўлимни давом эттира олмади. Бунинг оқибатида мажбурий ўзгаришни амалга ошириб, Азим Аҳмедовни ҳимояга ўтказишга мажбур бўлдик. Бу ҳол эса ярим ҳимоя чизиғимизни кучсизланишига олиб келди. Ўйин борасида гап кетганида, иккита бир-бирига муносиб жамоалар майдонда тўп суришди. Афсуски, “Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди.

Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамасдим. Негаки уларни назорат қиладиган бўлими бор. Баҳони ўшалар беришса яхши бўларди. Шу сабабли, айбни ҳакамдан изламаган бўлардим. Ютқиздикми, бунда мураббий сифатида ўзим айбдорман. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраган бўлсакда, мухлисларимиз йигитларни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бунинг учун ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб ўтардим. Фурсатдан фойдаланиб, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижалари учун мухлисларимиздан жамоа номидан узр сўраган бўлардим. Афсуски, бу йилги чемпионатни “Навбаҳор” бир текисда ўтказа олмаяпти. Иккинчи давранинг дастлабки учта турида ижобий натижалар қўлга киритилган бўлса, охирги тўртта турда очко олишни уддасидан чиқа олмадик. Шу сабабли, айбни ўзимиздан излашимиз керак. Шу билан биргаликда ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Раҳбарлар ҳам жамоага бўлган эътиборни кучайтиришлари керак. Шунда жамоа натижалари ҳам яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман, - дейди Ашурматов.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика