Latest news

16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  1 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   5 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  17 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  13 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   31

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди"

Бугун 2016 йилги олий лига баҳсларига ташланган қуръа маросимидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун ўтган йилги мавсум якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Камчиликларни йўқотиш борасида керакли ишлар олиб борилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Қуръага келсак "Навбаҳор" мавсумни ўз майдонида вице-чемпион "Локомотив"га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди. Бу жамоанинг қандай кучга эканлигини барча билади. Иккинчи турни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказилади. Водий дербисига ортиқча изоҳ бериш шарт эмас. "Навбаҳор" мухлисларини чемпионатнинг бошида қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Агар клуб асосий таркиби сақлаб қолинса ва бир қатор кучли футболчилар харид қилинса бу икки ўйинда ҳам ғалаба қозониши мумкин.

Кейинги йил легионер дарвозабонлар бўлмаслиги эълон қилинди. Менимча бу тўғри қарор. Сабаби олимпия терма жамоаси сафидаги ҳеч бир дарвозабон бу йил олий лигада ўйнамади. Бу Олимпиада йўлланмаси учун курашаётган жамоанинг энг асосий муаммоаси ҳисобланади. Бундан терма жамоаларимиз фақат ютишади. Бу қарордан сўнг олий лига клублари маҳаллий посбонларга кўпроқ имконият беришади, ёш дарвозабонлар етишиб чиқишади.

Ўзимнинг кейинги тақдиримга келсак, ҳозирча деярли ҳеч нарса маълум эмас. Жамоада 100 фоиз қолдим дея олмайман. "Навбаҳор" раҳбарияти билан бу борада гаплашиб олишим керак. Айнан ўша учрашувдан сўнг кўп нарса маълум бўлади, - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика