Latest news

22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  0 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  4 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  29 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  9 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  5 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида News

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2026 саралашида Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Дастлабки ўйинда меҳмонда ғалабага эришган вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Илк ўйинда Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматовнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамиздан ишончли ғалабани кутамиз. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

Uzbekistan

Eldor Shomurodov - 20', Khozhimat Erkinov - 63', Oston Urunov - 70'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 4

26/03/2024, 18:30

0
:
3
Finished

Hong Kong

Stadium: 10230 spectators

45'
90'
20'  Eldor Shomurodov
46'  Eldor Shomurodov (Oston Urunov)
57'  Abbosbek Fayzullayev (Khozhimat Erkinov)
63'  Khozhimat Erkinov
68'  Jaloliddin Masharipov
70'  Oston Urunov
80'  Farrukh Sayfiev
81'  Otabek Shukurov (Jamshid Iskandarov)
90'  Jaloliddin Masharipov (Bobur Abdikhalikov)
90'  Odildzhon Khamrobekov (Diyor Kholmatov)
62'  Siu Kwan Chan (Matthew Orr)
78'  Juninho (Jordan Lok Kan Lam)
78'  Tze-Nam Yue (Wang Kit Tsui)
78'  Michael Udebuluzor (Lam Hing Ting)
90'  Pui-Hin Poon (Yu Joy Yin)
90'  Wang Kit Tsui
 

- Осиё Кубогида терма жамоамиз ўз савиясидан пастроқ даражада ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғри, таркибимизда Йўқотишлар бор эди. Лекин Ўзбекистон кўрсатган натижасидан яхшироқ натижага эришишга қодир эди. Гонконг билан ўйинни эса футболчиларимиз яхши савияда ўтказди. Айтиш керакки, Гонконг Осиё Кубогидаги рақибларимиздан пастроқ даражадаги жамоа ҳисобланарди. Бундай рақибларга қарши руҳан тайёрланиш осон эмас. Терма жамоамиз бу ўйинни ишончли ўтказди, дея оламан. Гонконгга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Тўп назорати, вазиятлар яратишда жуда ишончли тўп ҳаракат қилишди. Бу билан кейинги босқичга қийинчиликсиз чиқишимизни кўрсатиб берди. 

- Элдор Шомуродовни бемалол терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси деб айтишимиз мумкин. У кўп қиррали ҳужумчи. Элдор билан терма жамоамиз албатта кучлироқ кўринади. Ҳужумчи вазиятлар яратишда, рақиб ҳимоячиларига босим уюштиришда, тезликда рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишда кучли. Қисқа қилиб айтганда терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.


- Гонконгга қарши баҳсда хурсанд қилгани Рустамжоннинг Ўзбекистон терма жамоасида урган дебют голи бўлди. Бу гол чиройли амалга оширилди. Машариповнинг ажойиб узатмаси ва Рустамжоннинг очиқ позицияга очилиши якунда голга олиб келди. Унинг асосий таркибдаги ўйинлари давомий бўлсин. Охирги пайтларда "Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари орқали бу голга муносиб эди. Кўз тегмасин охирги пайтда футболчи сифатида катта ўсишга эришди. Лекин унинг салоҳияти жуда юқори. "Рубин"да кам ўйин амалиёти берилаётгани ўсишига тўсқинлик қилаётганди. Умид қиламанки, Рустамжон клубида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлади. 

- Жавоб ўйинида янада ишончли тарзда тўп тепамиз ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришамиз. Худо хоҳласа охирида ҳам суюнтиришсин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг азалий орзуси Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кўриш. Бу мураккаб йўлда вакилларимизга омад ва соғлик тилайман.

Rating: +11   

Comments

+2   
24 mar 12:38:51
W. W. W Uz
Улуг айём кунларида яхшилик килолмасак хам хеч булмаса бировни кунглини огритмайлик, минус босиб. Рустам гап йук омадингни берсин.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика