Latest news

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  3 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Бахтиёр Ашурматов: “Бунёдкор”га мураббий сифатида ҳам қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бунёдкор”га мураббий сифатида ҳам қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман”

Бу йил олий лигада бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Бахтиёр Ашурматов, “Гулистон”да ёшлардан иборат курашчан жамоа тузиб, кўпчилик мухлисларда ижобий таассурот қолдирди.
Гарчи сирдарёликлар элитани тарк этган бўлсада, маҳаллий ишқибозлар Ашурматовдан норози эмас.

Унинг бу йилги фаолиятини беэътибор қолдирмаган “Бунёдкор” клуби Ашурматовни мураббийлар штабида ишлашга таклиф билан чиқди.

Ёш мураббий ҳам ўз навбатида собиқ жамоасидан тушган чорловни “лаббай” дея қабул қилди. Шу муносабат билан Ашурматовдан интервью олдик.

- Бахтиёр ака, собиқ жамоангиз бўлмиш “Бунёдкор”га қайтдингиз. Фақат бу сафар мураббий сифатида. Очиғи, сизнинг бошқа клубга бош мураббий сифатида ўтишингиз таҳмин қилинаётганди. “Қалдирғочлар”нинг таклифи кўпроқ нимаси билан эътиборингизни тортди?
- Тўғри, олдимда элита вакиллари ва биринчи лига жамоаларидан келиб тушган таклифлар бор эди. Лекин “Бунёдкор”нинг чорлови менга ҳар томонлама маъқул келди. Гарчи ёрдамчи мураббий сифатида ишласамда, бу клубда мураббий сифатида кўп нарсаларни ўзим учун кашф этишимни тушуниб етдим. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубогини қўлга киритган жамоада ишлаш ҳар томонлама фойдали бўлишини хис қилдим.

- Жамоага сизни шахсан Миржалол Қосимовнинг ўзи таклиф этдими ёки бу ташаббус клуб раҳбариятидан чиқдими?
- Аввало Миржалол ака клуб раҳбарлари билан бу борада маслаҳатлашган холда, мени ёрдамчиликка таклиф қилди. Бир сўз билан айтганда бу “Бунёдкор” ФКнинг таклифи эди. Биласиз жамоа мен учун бегона эмас. Илгари футболчи сифатида ўйнаганман. Шу боис жамоанинг барча аъзоси билан илиқ муносабатни сақлаб қолинган. Миржалол Қўшоқович билан илгари майдонда бирга тўп тепганмиз. Мана келаси йил насиб қилса мураббийлар штабида ҳам у киши билан бирга ишлайдиган бўлдим. “Бунёдкор”да ишлаб Қосимов ва ёрдамчи мураббий Александр Волковдан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман.

- Қосимов билан илгари майдонда бирга ҳаракат қилганман дедингиз. Айтингчи мураббий сифатида ҳам бирга ишлашингизни кутганмидингиз?
 - Футболда шундай спорт турики, футболчи ва мураббийнинг ҳаёти тез-тез ўзгариб туради. Эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмаганидек. Тўғриси мен бундай бўлишини сира кутмагандим. Шу ўринда шахсан Миржалол ака Қосимов ва “Бунёдкор” ФК раҳбариятига таклиф учун ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Насиб қилса мураббий сифатида ҳам клуб ривожи учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширишга тайёрман. Бор билим ва маҳоратимни бериб астойдил ишламоқчиман.

- Шартнома неча йилга мўлжалланди?
- Бир йилга. Кейинчалик хориж клубларига бориб ҳам, мураббий сифатида маҳоратимни ошириб қайтмоқчиман ва албатта яна бирор бир жамоада бош мураббий сифатида ишлаш ниятим бор. Агарда келгусида ўз олдига жиддий ва аниқ мақсад қўйган клублардан таклифлар бўлса, ўйлайманки, Миржалол ака Қосимов ва “Бунёдкор” ФК бунга қаршилик қилмайди.

- “Бунёдкор”га мураббий сифатида қайтишингизни жамоадагилар қандай қабул қилишди?
- Айни пайтда ПРО мураббийлик қурсида таҳсил олаётганим туфайли, тўғрисини айтсам, ҳозирча “Бунёдкор” машғулотларига бориб иштирок эта олмаяпман. Ўқишлар анчагина жиддий суръатда ўтмоқда. Интизом биринчи ўринда. Дарсларни қолдириш бўлмаяпти. “Бунёдкор” жамоаси ҳам ўқишимни инобатга олиб менга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бу ҳам менга руҳан далда бўлмоқда.

- Яқинда ушбу клубга “Гулистон”дан Бобур Акбаров кўчиб ўтди. Шунингдек Алишер Шоғуломов ҳам “қалдирғочлар” қизиқиши доирасидан ўрин олган. Бу икки шогирдингизнинг чемпион сафига бориб қўшилишини мухлислар сиз билан боғламоқда. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
 - Йўқ мен ундай демаган бўлардим. Биласизми “Бунёдкор” мураббийлар штаби Акбаровни бутун мавсум мобайнида кузатишди. Тўғри уни “қалдирғочлар”га мен тавсия қилганман. Бобур бир йил давомида “Гулистон”да ўйнаб катта ўсишга эришди. Ўз устида ишлашни янада оширса бемалол янги клубида ҳам ўйнаб кета олади ва шу орқали терма жамоа таркибига тушиши ҳам мумкин. Кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ.
“Гулистон” билан “Бунёдкор”ни солиштириб бўлмайди. Пойтахт жамоасида рақобат кучли. Шунинг учун Акбаров ўз кучига ишониб, ҳаяжонланмасдан ўйнаши керак. Бобурга “Бунёдкор” вакиллари таклиф билан чиқишганида у менга бу борада мурожаат қилиб маслаҳат сўради. Чемпион сафига ўтса яхши бўлишини айтиб, шогирдимга омад тиладим.
Агарда мен бу клубга ўтмаганимда ҳам Бобур Акбаров барибир “Бунёдкор”га ўтган бўларди. Бу олдиндан маълум эди.
Алишер Шоғуломовга келсак, ҳақиқатдан унга ҳам “Бунёдкор”дан таклиф бор. Яқин кунларда истеъдодли ҳужумчи клуб йиғинига келиб қўшилса ажаб эмас.

- Агарда “Гулистон”дан яна ўйинчи олиш керак бўлганида сиз яна кимларни “Бунёдкор” мураббийларига тавсия қилган бўлардингиз?
- Олдин ҳам айтганман, “Гулистон” футболчиларининг кўпчилиги олий лиганинг етакчи жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Мўйдин Мамазулумов бундан бир неча кун аввал ўз “Машъал” билан шартнома тузди. Бобур Акбаров эса “Бунёдкор” аъзосига айланди. Аминманки, собиқ жамоамдаги ўйинчилар келаси йил ҳам жамоасиз қолиб кетмайди. Агар сиз айтгандек холатга дуч келсак, ҳеч иккиланмасдан Раббим Ҳасановни чақирган бўлардим. Бу футболчи жуда ҳам оддий. Меҳнаткаш йигит. Майдонда ақл билан ҳаракат қилади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика