Latest news

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  10 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  24 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Афсуски охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, кўп имкониятлар бўлмоқда, аммо гол ура олмаяпмиз. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Биринчи бўлимда ҳимояда ва майдон марказига кўп хатога йўл қўйдик, марказни рақибга бериб қўйдик. Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман. Бунинг натижасида "Локомотив" устунликка эга бўлди. Гол ўтказгач, йигитлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Йигитларга виждонан ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Бу йилги мавсумда футболчиларим барча ўйинларда охиригача курашишмоқда. Тўғри мухлислар доим ғалаба қозонишимизни кутишади. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган ишларимиз амалга ошавермайди.

Олдинда иккита тур бор ва чемпионатни муносиб тугатишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин кубокда ҳам иштирок этамиз.

"Локомотив" Тимур Кападзе мураббий бўлганидан кейин ижобий томонга ўзгарганини барча кўриб турибди. Рақибни яхши ўргангандик. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

“Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни тўртта сариқ карточка туфайли майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун Музаффаровни марказга қўйдик ва қанотга Холмуҳаммедовни қўйдик. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп тепганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика