Latest news

15:18Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  0 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  6 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   14 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Афсуски охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, кўп имкониятлар бўлмоқда, аммо гол ура олмаяпмиз. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Биринчи бўлимда ҳимояда ва майдон марказига кўп хатога йўл қўйдик, марказни рақибга бериб қўйдик. Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман. Бунинг натижасида "Локомотив" устунликка эга бўлди. Гол ўтказгач, йигитлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Йигитларга виждонан ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Бу йилги мавсумда футболчиларим барча ўйинларда охиригача курашишмоқда. Тўғри мухлислар доим ғалаба қозонишимизни кутишади. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган ишларимиз амалга ошавермайди.

Олдинда иккита тур бор ва чемпионатни муносиб тугатишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин кубокда ҳам иштирок этамиз.

"Локомотив" Тимур Кападзе мураббий бўлганидан кейин ижобий томонга ўзгарганини барча кўриб турибди. Рақибни яхши ўргангандик. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

“Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни тўртта сариқ карточка туфайли майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун Музаффаровни марказга қўйдик ва қанотга Холмуҳаммедовни қўйдик. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп тепганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика