Latest news

12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  0 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  1 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  9 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  8 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  8 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  19 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  15 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ғалабага осонликча эришганимиз йўқ" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ғалабага осонликча эришганимиз йўқ"

Coca-Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Авваламбор, Ўзбекистон халқини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклайман. Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин. "Сурхон" сўнги учрашувларда яхши ўйин намойиш этаётган эди. Баҳром Ҳайдаров жамоани ўйинларга яхши тайёрлаб келаётганди. Улар охирги учта ўйинда ғалаба қозонишди. Бу бизни бир оз хавотирда ушлаб турганди. Яна бир томони, бизда босим бор, яъни уйдаги ўйинларда ғалаба қозона олмаётган эдик. 

"Қўқон-1912" аввалдан ўз майдонида курашувчан ўйин намойиш этиб келган. Афсуски, биз жорий мавсумда ўз уйимизда қимматли очколарни бой бердик. Шу сабабли бугунги ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Йигитлар буни тушунган ҳолда бугун майдонга тушди. Мурод Холмуҳаммедов ҳақиқий етакчи. Унинг майдонда ва майдондан ташқарида жамоамиздаги ўрни жуда муҳим. Бугун ғалабага осонликча эришмадик. Мухлисларимизни, жамоамиз раҳбариятини ва барча жамоамиз аъзоларини уйдаги биринчи ғалабамиз билан табриклайман. 

- Бугун жамоангиз икки нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилган бўлса ҳам вазиятлардан фойдаланиш самадорлиги юқори бўлмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биз бугун кўплаб вазиятлар яратдик. Масалан 2:0 дан кейин ҳам Суҳроб Бердиев ва Асадбек Собиржоновларда гол киритиш вазиятлар бўлди. Биз учинчи ва тўртинчи голларни киритганимизда хотиржамроқ бўлардик. Лекин иккита гол ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олганимиз ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Энг асосийси, вазиятларни борлиги деб ҳисоблайман.

- Кейинги ўйинга қадар 15 кун вақт бор экан. Бу жамоанинг жисмоний имкониятларига таъсир қилмайдими? 

- 15 кунлик танаффус барча жамоаларга бирдек таъсир қилади. Олдинда ФИФА кунлари бор. Бу олдиндан кўриб чиқилган вазият. Бу навбатдаги турда "Бунёдкор" билан кечадиган ўйинга таъсир қилмайди. Биз футболчиларга байрамолди тўрт кунлик танаффус берамиз. Шундан сўнг Тошкент шаҳрида йиғилиб тайёргарлигимизни давом эттирамиз. "Бунёдкор" билан ўйинга қадар режамизда битта ўртоқлик учрашуви бор.

Охирги ўйинларда бизда жароҳатлар кўпайиб кетганди. Мурод Холмуҳаммедов, Иван Йосович, Ҳамидулло Абдуҳамидовлар жароҳат олишганди. Уларда жароҳат туфайли ўйинларга тайёргарлик кўриш учун кам фурсат бўлаяпти. Шунингдек, дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев ҳам жароҳат олди. 

 - Ўйиннинг 17:00 да бошланиши қийинчилик туғдирмадими?

- Очиғи, ўйиннинг 17:00 да бошланганидан кўра мухлисларимиз стадионда бўлмагани мени ташвишга солди. Ўйлайманки, тез кунларда мухлислар стадионга қайтарилади, бунга умид қиламиз. Ҳозир об-ҳаво салқинлаб қолди, кейинги тур сентябрда ўтади. Ўйинларнинг вақтлироқ бошлангани мухлислар учун ҳам қулай. Чунки сентябрь ойида 20:00 даги вақт анча совуқ бўлади. Ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнади. Ўйинимиз чиқмаса ёки ютқазсак иссиқ сабаб ёки ўйин вақтини нотўғри экани туфайли ютқаздик деб баҳона қилмаслигимиз керак. Ҳар қандай холатда ҳам жамоани ўйинларга муносиб тайёрлашга ҳаракат қилишимиз керак.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика