Latest news

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

"Бавария" Левандовскини "Реал"га сотиши мумкин News

"Бавария" Левандовскини "Реал"га сотиши мумкин

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг агенти Пини Захави польшаликнинг трансферига қизиқаётган бир нечта клублар билан мулоқот олиб бормоқда.

"Бавария" коронавирус пандемияси сабаб юзага келган молиявий қийинчиликдан чиқиб кетиш учун 32 ёшли форвардни қўйиб юбориши мумкин. Трансфер суммаси 60 млн еврони ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sport Deutschland"га таянган ҳолда "As" нашри хабар берди.

Бир неча кун олдин "Бавария" Левандовскининг трансфери бўйича Европанинг топ-клубларидан таклиф олгани ҳақида маълум қилинганди.


Жорий мавсум ҳужумчи Бундеслиганинг 26 ўйинида 36та гол урди ва 6та голли пас берди.


Алаба “Реал” билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Унинг Мадриддаги маоши ҳам маълум

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика