Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

"Барселона" Жорди Альбага ўринбосар 3 нафар футболчини кўриб чиқмоқда News

"Барселона" Жорди Альбага ўринбосар 3 нафар футболчини кўриб чиқмоқда

Каталонияликлар тажрибали чап қанот ҳимоячиси Жорди Албага ўрнини босувчи футболчи қидиришда давом этади.

Маълумки, Эрнесто Вальверде "Ла Масия" академияси тарбияланувчиси Хуан Мирандага ишонч билдирмаяпти. Ўнг қанот футболчилари: Нелсон Семеду, Серхи Роберто сингари ўйинчилар ўтган мавсум чап қанотда ўйнашганида ижобий таассурот қолдира олишмади.

AS нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш мақсадида 3 та номзодни аниқлашган.

Улардан бири "Бетис" аъзлси Жуниор Фирпо. 22 ёшли ўйинчи ўтган мавсум 29 ўйинда 3 та гол урди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи номзод "Боруссия Дортмунд" вакили Рафаэль Геррейро бўлиб турибди. 25 ёшли португалиялик битта чизиқда ўйнашга мослашган футболчи ҳисобланади: ҳимояда ишончли ҳаракатланади ва ярим ҳимояда ҳам. Унинг германиликлар билан тузган шартномаси кейинги йил ёзда тугайди. Шунинг учун, "Барса" уни 25 миллион евродан кўпига сотиб олишига умид қилмоқда.

Ўтган мавсум Геррейро барча мусобақаларда 32 ўйинда 6 та гол урди. Бундан ташқари, Евро-2016 ва УЕФА Миллатлар лигаси-2019 ғолиби бўлган Португалия терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўла олди.

Сўнгги вариант сифатида бошқа тажрибали ҳимоячи Рикардо Родригес келтирилган. Швейцариялик ҳимоя маркази ва чап қанотида ўйнаши мумкин. Transfermarkt 26 ёшли футболчини 17 миллион еврога баҳолаган. Ўтган мавсум у "Милан" сафида 41 ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика