"Барса" ўйинчилари Месси билан бўлаётган вазиятда ортга йўл йўқ деб ҳисоблашмоқда
26 aug 2020 15:31
News
"Барса" ўйинчилари Месси билан бўлаётган вазиятда ортга йўл йўқ деб ҳисоблашмоқда
"Барселона" сардори Лионель Месси клубни тарк этиши мумкин.
Олдинроқ, Мессининг агар "Барселона" президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиққан тақдирда клубда қолиши мумкинлиги борасида хабарга қарамасдан, "Барселона" ўйинчилари Месси билан бўлаётган вазиятда ортга йўл йўқ деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда журналист Ким Доменек Пучбо El Chiringuito TV эфирида айтиб ўтди.
Олдинроқ, Месси учун фаворит дея "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари эътироф этилаётган эди. Шунингдек, футболчининг ўзи "Манчестер Сити"да ўйнашни хоҳлаётгани борасида ҳам хабарлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, кеча Месси факс орқали "Барса"ни клубини ўзгартирмоқчи эканлигини хабар қилган.
Link :
Source : twitter.com/elchiringuitotv
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments