Балотелли ўзига янги клуб қидирмоқда
24 aug 2020 00:14
News
Балотелли ўзига янги клуб қидирмоқда
"Брешия" форварди Марио Балотелли тез орада жамоани тарк этади, деб хабар қилди Жанлука Ди Марцио.
Футболчининг агенти Мино Райола мижозига янги клуб қидиришни бошлаб юборган.
Марионинг "Брешия" билан яна 2 йилга мўлжалланган шартномаси бор. Аммо ҳар икки томон ҳамкорликнинг тўхтатилишидан манфаатдор. Б Серияга тушиб кетган клуб учун Балотеллининг маошини тўлаб бериш муаммо туғдиради. Ўйинчининг ўзи ҳам 2-дивизионда ўйнашга қарши. Шунингдек, у "Брешия" хўжайини Массимо Челлино билан ҳам зиддиятга борган.
Балотеллига "Бешиктош" жиддий қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалгач, Райола мижози учун Италиядан бир нечта таклифлар борлигини маълум қилганди.
Link :
Source : Gianlucadimarzio.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Comments