Latest news

18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  1 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  0 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  11 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  13 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  12 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  6

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт News

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт

5 ноябрь куни Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса, Жиззах клуби 2018 йил охирида Суперлигадаги ўрнини плей-офф орқали сақлаб қолган эди. Жамоани 2019 йилги мавсумга Сергей Лушчан тайёрлади. Дастлабки 4 турда қабул қилинган 3та мағлубиятдан кейин унинг ўрнига Улуғбек Бакаев олиб келинди.

"Бўрилар" янги мураббий билан натижа учун ўйнашни ўрганишди. 12-ўриндаги жамоани мавсум охиригача 4-поғонага олиб чиққан бухоролик мутахассис тез орада "Сўғдиёна" мухлисларининг ишончини қозонди. 

Қуйида унинг Жиззахдаги фаолиятига оид сиз билмаган фактларни келтирамиз:

1) Бакаев 3,5 йил ичида "Сўғдиёна"ни 121 ўйинга бошлаб чиқди. Уларда шундай статистика қайд этилган: 54 ғалаба, 37 дуранг ва 30 мағлубият (ўртача очко — 1,6).

2) Жамоа Бакаев билан Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди (2021 йил, кумуш медал).

3) "Сўғдиёна" ўз тарихида биринчи бор ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ярим финалга қадар етиб борди.

4) Бакаев жиззахликлар устози сифатида Суперлигада 155 очко тўплади (98 ўйинда). Ушбу даврда фақат Рўзиқул Бердиев (176) ҳамда Миржалол Қосимов (165) ундан яхшироқ натижа қайд этишни уддалаган.

5) Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" билан ички мусобақаларда фақат 2 клубни мағлуб қила олмади — "Шўртан" (битта дуранг) ҳамда "Олимпик" (биттадан дуранг ва мағлубият).

6) Ушбу мураббийнинг энг йирик ғалабаси 2019 йилги кубокнинг 1/8 финалида қайд этилган — "Сўғдиёна" 6:1 "Зомин".

7) Энг йирик мағлубият ҳам кубок баҳсларига тўғри келади (2020 йил) — "Пахтакор" 8:1 "Сўғдиёна".


8) Бакаевнинг Жиззахдаги энг узун мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг аввалида қайд этилган бўлиб, 14 ўйинни ташкил қилади.

9) Бухоролик мутахассис "Сўғдиёна"даги фаолияти давомида энг кўп Шоҳруз Норхоновнинг хизматидан фойдаланди — 113 ўйин. Ўз навбатида Шоҳруз ҳам Бакаевнинг энг сермаҳсул шогирди сифатида тарихга кирди (49та гол билан)...

Шунақа гаплар. Сизнингча, мазкур мутахассиснинг кейинги манзили қаер бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика