Latest news

17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  8 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас" News

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас"

Coca Cola Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Турон" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда биз устунлик кўрсатган бўлсак, иккинчи таймда "Бунёдкор" фаоллик кўрсатди. Ўша 95-дақиқадаги вазиятни айтмаса, дарвозамиз ёнида хавфли вазият унчалик ҳам кўп яратилмади. Биринчи бўлимда бир иккита хатолар қилдик. Бугун биринчи мартда ҳимоя ва дарвозабонимиз нолга ўйнади. Мениниг фикримча, ҳар бир қўлга киритилган очко муҳим. Энг асосийси, йигитлар учта ўйиндан кейинги тушкунликдан кейин ўзларига ишонч бироз қайтди.  Ўйининг охирига қадар ғалабадан умид қилдик. "Бунёдкор"нинг охирги дақиқалардаги вазиятларини ҳисобга олсак, дурангга мос ўйин бўлди. Лекин Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмасди. Биз нисбатан кам очко тўплаган бўлишимиз мумкин. Экспертлар шунга қараб баҳо беришгандир, балки. Лекин, бугун иккита тенг кучга эга жамоалар тўқнаш келишди. "Бунёдкор" омад ва меҳнат ҳисобига 10 очко йиғди, бизга эса омад кулиб боқмади. Кейинги ўйинларда бу очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Ҳозирда раҳбарият ва мухлислар бизга ишонишмоқда. "Турон" Суперлигада жон сақлаш учун курашадиган жамоа эмас, биз тез орада бу вазиятдан чиқиб кетамиз. 

- Бахтиёр ака, жамоадаги легионерлар ҳақида сўрамоқчи эдим. Масалан, Закария ёки Бойовични айтишимиз мумкин. Улар ё захирадан майдонга тушириляпти ёки умуман майдонга тушишмаяпти. Уларнинг ўйинлари сизни қониқтирмаяптими?

- Биласизми, Закария Бегларишвили, Бойовичларни биз таркибга жуда кеч жалб қилдик. Улар йиғинлардаги ўйинларда деярли қатнашмади. Ўтган ўйинда Бойович иккита ҳужумчи билан ўйнаганимизда асосий таркибда ўйинни бошлади ва ёмон ўйин кўрсатмади. Бугун сафарда "Бунёдкор"га қарши ўйнаганимиз боис ва марказда кучли марказий ҳимоячи борлиги сабабли, биз битта ҳужумчи билан ўйнадик. Легионерларимиздан мамнунмиз, улар кейинги ўйинларда албатта майдонга тушишади. Масалан, Закария Бегларишвили бугун биз истаган ўйинни кўрсатиб берди. Тўп назорати рақибга ўтиб кетганда айнан Закария тўпни ўзимизда сақлашни уддалай олди. 

- Биринчи бўлимда "Турон" жуда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса жамоа бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Бу ўша бир очкони сақлаб қолишга интилишмиди?

- Йўқ, биринчи бўлимда биз устунлик билан ўйнадик. Бироқ, "Бунёдкор" таркибида кучли тезликка эга ўйинчилар кўп эди. Биз уларга қарши очиқ ўйин кўрсатганимизда бу дарвозамиз ёнида кўплаб хавфли вазиятлар яратилишига олиб келиши мумкин эди. Шу сабаб ҳам, биз сабрли футболга сабрли футбол билан жавоб қайтардик. Қарши ҳужумда "Бунёдкор" гол урганда биз қийин вазиятга тушиб қолардик. Биз ўз вазиятимизни кутдик. Бу вазиятлар юзага келди ҳам, аммо фойдалана олмадик. Жамоамиз бир очко уйин ўйнай олмасди, чунки дастлабки учта турдан келиб чиқиб, биз бир очко учун ўйнай олмасдик. Биз ҳар бир ўйинда максимал натижа кўрсатишимиз керак. Хуллас, мақсадимиз рақиб қарши ҳужуми қурбони бўлмаслик эди. 

- Жамоангизда бир қарашда ҳаммаси жойида. Вазиятлар яратиш ва уларни якунлаш борасида қандай режаларни амалга ошириш ниятидасиз?

- Тўғри, бизда охирги пас етишмаяпти. Бегларишвили жамоамизга кўникиб бормоқда. Биз позицион ҳужумлар уюштириш ва вазиятлар яратишга тўғри келса, айнан Бегларишвили бизга ас қотади. Қолаверса, уй ўйинларида иккита ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин. Биз кам гол уряпмиз. Бугун ҳам ажойиб вазиятлар бўлди. Шунчаки, улардан фойдаланиш керак эди. Норбеков ҳам кўп иш қилди. Ўйлайманки, тактикаларни ўзгартириб, муаммони ҳал қиламиз. 

- Бу ўйинда ҳам охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборишингиз мумкин эди. Концентрация билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- Ҳа, агарда гол ўтказганимизда борми, мен ортга қайтмасдан, шу ерда қолардим. Тасаввур ҳам қилолмайман, рости. Тўғрисини айтсам, бу дурангга мос ўйин эди. Чемпионатда ўтказган ўйинларимизнинг деярли барчасида сўнгги дақиқаларда гол ўтказпмиз. Спортда, умуман футболда бир сония ҳам хотиржамликка берилиш мумкин эмас. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика