Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"

Фарғонада ташкил этилган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:1) назорат учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги назорат учрашуви футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказиб олиш мақсадида ташкил этилди. Ҳар икки жамоа учун ҳам бугунги ўйинда навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берарди. Биринчи бўлимда "Нефтчи" маҳорат бобида бир оз устунлик қилди. Шунга қарамай йигитлар рақибга кураш таклиф қила олишди. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди.

- Жамоа дарвозабони Азизхон Исақов биринчи бўлимдаёқ алмаштирилди. Бу жароҳат билан боғлиқми?

- Йўқ, Исақов жароҳат олмади. Таркибимизда 3 нафар дарвозабон бор. Бугун уларнинг барчасига 30 дақиқадан ўйин амалиётини бердик. Бу аввалдан ўйланган режа эди.

- Ёзги трансферлар вақтида жамоага тўпурар ҳужумчи жалб этиш режаси борми?

- Ҳар бир жамоада селекция ишлари мунтазам давом этади. Бизда ҳам доимий ҳар бир чизиқ бўйича номзодларни ўрганамиз. Бизнинг ҳужумчилардан кучлироқ тўпурар топсак, жамоага жалб қиламиз.

- Бугун ёш футболчиларга ҳам имкон бердингиз. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Улар ҳали ёш. Шу каби ўйинлар орқали чиниқади ва тажриба тўплашади. Келгусида уларни яхши футболчи бўлиб етишишларига умид қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика