Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин учун режамиз битта. АГМК билан баҳсда ҳам шундай бўлади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин учун режамиз битта. АГМК билан баҳсда ҳам шундай бўлади"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
2 та тўп ўтказиб юборганимиз алам қилди, лекин йигитлар ўзларида куч топиб, янада яхши ҳаракат қилганликлари боис 1 очкога эга бўлдик. Ўтказиб юборилган голларда ким хато қилгани ва ўйинимиздаги умумий хатоларимизни таҳлил қилиб кўриб чиқамиз, шундан кейин бир хулосага келамиз.
Умумий ўйинга келсак, “Машъал” яхши жамоа ва шунга монанд ҳаракат қилди. Биз қарши ҳужумларни ўтказиб юборяпмиз, бу бўйича муаммо бор. Буни алоҳида таҳлил қиламиз.

Кейинги ўйин “Машъал”дан нисбатан кучлироқ бўлган АГМКга қарши ўтади. Кейинги ўйинга қандай режаларни қўллайсиз?
Ҳар бир ўйин учун режамиз: фақат олдинга бориш, ортга йўл йўқ. Фақат ютишни ўйлашимиз керак. АГМКнинг ўйинини ўрганиб чиқиб, бугундан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Вақт оралиғи ҳам оз. Ўйлайманки, АГМК энг кучли жамолардан бири, шундай бўлса-да, қониқарли натижадан умид қиламиз.

Алаександр Касьяннинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўринди. Бунга нима дея оласиз?
Албатта, 3 ой футбол ўйнамагани таъсир кўрсатган, улар индивидуал шуғулланган. Жамоавий тарздаги машғулотларимиз 10 кун давом этди, холос. Футболчиларнинг спорт формаси қониқарсиз бўлиши табиий ҳолат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика