Latest news

20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  0 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  94 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  22 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  14 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1

Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик" News

Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик"

«Динамо» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан сўнг «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини мана шундай шиддатли ва жуда асабий ўйинда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уйимиздаги сўнгги ўйинда «Шўртан» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганимиздан сўнг бугун ҳам футболчилар ғалабани қўлдан бой бермаслик учун катта босим остида тўп суришди. Шукурки, якунда ўзимиз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Жамоам ўйинидан қониқдим.

- «Навбаҳор» жамоасини мағлуб этишда шогирдингиз Бахтиёр Ашурматовнинг имкониятларини билишингиз сизга қўл келдими?

- Биласизми, ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда икки ҳафта вақт бор эди. Ушбу муддат давомида Наманган жамоасининг сўнгги ўйинларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Шу жумладан шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам қандай ўйин услубида тўп суришини ўргангандик. Ўтган ҳафта «Шўртан» билан назорат баҳси ўтказганимиз ҳам ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимизни таъминлади.

- Сўнгги ўйинлар пайтида жуда асабийлашаяпсиз. Ўйин борасида нимадан қониқмаяпсиз?

- Ҳар ўйинда устунлик қилиб, вазиятлар яратаётган бўлсакда жуда катта босим остида тўп сураётгандекмиз. Натижада футболчилар асабларини жиловламай ҳакам томонидан жазоланмоқдалар. Қатор сариқ карточкалар эса муҳим ўйинларда асосий футболчиларимизсиз қолишимизга сабаб бўлмоқда. Бу борада футболчилар билан иш олиб борамиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика