Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  90 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Баҳром Ҳакимов: “Кенжаев қобилиятли йигит эди. Унга ёрдам беришга тайёрмиз” News

Баҳром Ҳакимов: “Кенжаев қобилиятли йигит эди. Унга ёрдам беришга тайёрмиз”

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, автофалокат туфайли футболни тугатган Камолиддин Кенжаев учун ҳайрия тадбири ўтказилади.
Футболчи ва ҳайрия ҳақида тўлиқ ёзиб ўтдик. Биз эса Кенжаевни олий лигада кашф қилган мураббий Баҳром Ҳакимов билан суҳбатлашиб, шогирди ҳақида сўрадик.

- Баҳром ака, футболчиларимиз ташаббуси билан собиқ шогирдингиз Камолиддин Кенжаевнинг соғлиги учун хайрия тадбири ўтказиш режалаштирилган. Бу борада хабарингиз бўлса керак?
- Рости бу ҳақда энди сиздан эшитдим. Агар шундай бўлса, албатта жуда яхши ўйланган иш. Унда имкони бўлса иштирок этишга тайёрман.

- 29 ноябрь куни Тошкентда “СА”нинг 4 ёшини нишонланади. Шу аснода ҳайрия тадбири ҳам ташкил этилиб, ундан тушган пуллар Кенжаев учун сарф этиладиган бўлди.
 - Яхши фикр. Мен ҳам қўлдан келганича бунинг учун ёрдам беришга тайёрман. Шогирдларим билан гаплашганимда, уларга ҳам бу ҳақда айтаман.

- Келинг ушбу шогирдингиз ҳақида гаплашамиз. Кенжаевни олий лигада сиз кашф этгансиз. Бу қандай жараён бўлган?
- Камолиддинни 2000 йили асосий таркибга жалб этганман. Унгача футболчи ўринбосарлар таркибида ўйнарди. У билан бирга Ботир Қораев, Жасур Ҳамроев шу учаласини бир нечта учрашувларда уни диққат билан кузатдим, ҳаракатлари чакки эмас. Кейин аста-секин уларни асосий таркиб футболчилари билан машғулотларга қўшдим ва захирадан тушириб ўйнатдик. Ёш бўлишига қарамай, Кенжаев анча тиришқоқ, мехнатсевар йигит эди. Машғулотларда ишлашдан қочмасди. Инсонийлик жиҳатдан ҳам бошқаларга намуна бўладиган эди.

- Ўша пайтда “Насаф”нинг ҳимоя чизиғида Асрор Алиқулов, Бахтиёр Намозов сингари тажрибали ўйинчилар бўлишига қарамай, эндигина 20 ёшга тўлган футболчига ишонч билдиришдан ҳайиқмаганмидингиз?
- Тўғри, айтасиз таркибда маҳоратли ҳимоячилар кўп эди. Лекин Кенжаев ҳам улардан қолишмасди. Нормативни улар билан баробар топширарди. Шундай экан қандай қилиб уни асосий таркибга киритмаслигим мумкин.

- Кенжаев билан гаплашиб турасизми? Охирги марта қачон гаплашгандинглар?
- Ҳа, Камолиддин билан тез-тез телефон орқали бўлсада гаплашиб турамиз. Охирги марта 1 октябрь, устоз ва мураббийлар кунида гаплашгандик. Агарда Қаршига борсам, албатта имкони топиб Кенжаевнинг хонадонига ҳам кириб ўтишга уринаман. Оиласини яхши биламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Буни ҳамма ўқиши шарт! Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз, акцияда иштирок этинг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика