Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Баҳодир Қўчқоров: "Эрматов ва Расуловни Ўзбекистон ҳукумати тақдирлади, мен эса ижарада яшаяпман" News

Баҳодир Қўчқоров: "Эрматов ва Расуловни Ўзбекистон ҳукумати тақдирлади, мен эса ижарада яшаяпман"

Қирғизистонлик қанот ҳаками Баҳодир Қўчқоров билан уюштирилган қисқача интервьюнинг ўзбек тилидаги кўринишини тақдим этамиз.
- Ушбу муваффақият билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз...
- Бундай муваффақиятга битта мен эмас, бизнинг иноқ бригадамиз - мен, Равшан Эрматов ва Абдулхамидулло Расуловлар эришдик. Ушбу муваффақиятда менинг ҳам хизматим борлиги ҳурсанд қилмасдан қолмайди. ФИФА мутахассисларининг бахолашича, мен 4 та ўйинда 16 та ўйиндан ташқари ҳолатни бехато қайд этибман. Нокамтаринлик бўлмасин, бу ажойиб кўрсаткич.

- Сизни уйда қандай кутиб олишди?
- Оддий инсонлар менинг муваффақиятларимдан ҳурсанд бўлишди. Мухлислар ва журналистлар ҳаттоки бу борада турли ҳил танловлар ташкил қилишди. Жудаям ёқимли. Тепадагилар эса... Бу ҳақида гапиришни истамайман.

-Одамлар замонавий футболнинг энг яхши қанот ҳакамлари ҳақида ҳақиқатни билишлари зарур.
-Баъзида амалдорларни тушуна олмайман. Иккита ЖЧда ишлаган, Олимпиадада иштирок этган, ўз йўналишида катта муваффақиятларга эришган одамга биргина уй ажратиб бера олишмади.

Эрматов ва Расуловга Ўзбекистон ҳукумати томонидан автомобиллар, турли ҳил ҳукумат орденлари топширилди. Менга эса ЖЧ-2010дан сўнг биргина фаҳрий ёрлиқ...
Мен ватанпарварман. 4 йил олдин ЖАРдалигимда Ўшда қандай воқеалар бўлиб ўтганини барча билади. Лекин, ўшанда ўзимни қўлга олиб, ишимни ситқидилдан бажарганман. Ўша пайтаги воқеалар сабабли уйим яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Айни пайтда Бишкекда ижарада турибман.
Шу йил якунида ҳакамлик фаолиятимни якунлайман ва ёш ҳакамларга ўз тажрибамни ўртоқлашаман. Айни пайтда ҳам Қирғизистон футбол федерациясининг ёш ҳакамлар мактабида фаолият олиб бормоқдаман. Бундан ташқари мени Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияга ишга таклиф қилишмоқда. Агар мехнатимга етарлича бахо бера олмасалар, ватанимни тарк этишга тўғри келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика