Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди"

Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувидан кейин термамиз устози Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Бугун илк ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Дастлабки тўртликда ёш ўйинчиларимизга имконият бердик. Уларнинг ўйини менга ёқди. Кейинги тўртликда жуда кўп таркибни синаб кўрдим. Чунки ёш йигитларни кўриб олишим керак. Билиниб турибди, ҳали анча ўз устида ишлашлари лозим. Худо хоҳласа, уларнинг даражаси ўсади. Улар илк бор халқаро даражадаги ўйинда қатнашишди. Анча вазиятлардан фойдаланишда оқсашди. Умуман олганда, йигитлардан кўнглим тўқ", – деди Аҳмедов.

- Ўйин давомида жуда кўп тўп йўқотдик ва дарвоза олдида тўпни йўқотишимиз ортидан 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ёш ўйинчилар ўйнагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми?

- Бошқа сабаблар ҳам бор. Чунки таркиб ўзгартирганимиз туфайли унга мослашиш қийин кечади. Шунинг учун бундай ҳолатлар учрайди. Биринчи ва иккинчи тўртлик бир-бирини тушунади, аммо ёшлар ва янгилар хато қилишади. Бу биз учун керак нарса, чунки айнан шу хатоларни кўриб, буни устида ишлаймиз.

- Мураббий сифатида бугунги баҳсдан нималарни олдингиз?

- Ёшларимиз нимага қодирлигини кўриб олдим. Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди.

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика