Latest news

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  30 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз News

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз

Жорий йилнинг октябрь ойида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур баҳсларга ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ЎФА расмий сайтига йиғин, саралаш баҳсларига режалар, шунингдек терма жамоага янги жалб этилган ёш футболчилар ҳақида гапириб берди.

- Келаси йили футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Октябрда эса Осиё чемпионати-2020га саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади. 1 июлдан бошлаб илк йиғинга киришдик. Йиғинга аслида кўпроқ футболчи жалб этиш ниятида эдик. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.

Йиғинда эса асосан терма жамоага номзод бўлган ва яқин вақт ичида миллий терма жамоанинг ўзаги бўлиши кутилаётган ёшлар иштирок этмоқда. Футзалчилар миллий чемпионатимизда иштирок этаётган турли жамоалардан жалб этилган. Ҳозирча ушбу ёш футзалчиларнинг ҳаракатларини кузатиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб бориляпти. 26 июль санасига қадар машғулотлар ўтказамиз.

25 июль куни саралаш баҳсларига қуръа ташланади. Рақибларимиз ва қайси санада қайси терма жамоа билан ўйин ўтказишимизни билиб оламиз. Биз баҳс олиб борадиган ҳар бир терма жамоа ўйинларини албатта ўрганиб борамиз. Қитъа чемпионати саралашига пухта ҳозирлик олиб бориш ниятидамиз. ЎФА томонидан биз тақдим этган режалар қўллаб-қувватланиб, зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни ҳам хушнуд этиш. Ўзбекистон футзал бўйича доим қитъада етакчилар қаторида бўлиб келган. Ушбу мавқени сақлаб қолиш ва унга муносиб бўлишга интиламиз, - дея таъкидлади мутахассис.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика