Latest news

07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  1 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   2 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3

Баҳодир Аҳмедов: "Футзалчиларнинг катта жисмоний юклама билан ўйнаётгани муаммо эмас" News

Баҳодир Аҳмедов: "Футзалчиларнинг катта жисмоний юклама билан ўйнаётгани муаммо эмас"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини.

"4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда кўнглим тўлмади. Жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслигимиз кўриниб қолди. Йигитларнинг чарчоқ ҳолатида қандай ҳаракат қилишини кўриб олмоқчи эдик. Қаердадир яхши, қаердадир ёмон ҳаракат қилишди. Барчасини кўриб чиқамиз. Хатолар устида ишлаймиз. Тўғри ютдик, аммо ўйиндан қониқмадим",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- Қирғизистон билан ўйинда бўлгани каби бугун ҳам ўйинчилар барқарор ҳаракат қилмади. 2:0дан сўнг ўйинни ташлаб юборишди. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўртоқлик учрашувларида кўпроқ жисмоний ҳолатга ва юкламаларга эътибор бермоқдамиз. Ал батта ютишимиз керак. Лекин ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳам яхши даражага чиқариб олишимиз лозим. Жисмоний юклама билан ҳаракат қилишяпти. Кўрган бўлсангиз дастлабки саккиз дақиқада югуришди, кеча жисмоний жиҳатдан юклама кўп берилганди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди. Бу мен учун муаммо эмас. Ҳавотирга ўрин йўқ. Қанча кўп куч йўқотиб ўйнаса ақли билан ҳаракат қилишни бошлайди.

- Футзалчилар жисмоний жиҳатдан неччи фоиз тайёр деб ўйлайсиз?
- Бу ҳали бошланиши. Эрон ва бу йиғиндаги иккита учрашув ўртасида катта фарқ борлигини ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Юқори босим ва юклама билан ўйнагани сезилди.

- Терма жамоанинг яқин орадаги режалари қандай?
- Декабрь ойида ҳам ўқув-машғулот йиғинини олиб борамиз. Бундан узилиш бўлмайди. Йиғин Тошкентда ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциациясига катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Машғулотлар ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Шу орқали юқори спорт формасига кириб борамиз. Ҳозирда рақиблар борасида иш олиб боришмоқда. Пандемия сабаб айрим мамлакатлар ёпиқ. Шу ойнинг охирларига рақиб номи аниқ бўлади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика