Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди"

Вьетнамда ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасида кечган чорак финал учрашувидан сўнг ҳар иккила жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Франциско Араужо (Испания) – Ливан терма жамоаси бош мураббийи:

- Кутилганидек, учшарув биз учун жуда қийин кечди. Ўзбекистон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади. Биринчи бўлимда биз рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, аммо гол уриш рақибга насиб қилди. Иккинчи бўлимда хатоларимиз учун жазоландик ва ҳақли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун омадсизликка учраганимизга қарамай, мусобақадаги иштрокимиздан кўнглим тўлди. Ўзбекистон терма жамоасини эса, ярим финал йўлланмаси билан табриклайман ва ушбу жамоага омад тилайман.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Жамоамиз ярим финалга йўлланма олганидан бахтиёрман. Бугун Ливанга қарши ўйнаш осон бўлмади. Айниқса биринчи бўлимда рақиб бизга кўплаб муаммоларни туғдирди. Шунга қарамай, интизомли тарзда тўп сурганимиз бизга навф келтирди. Ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кейинги учрашувда бизнинг рақибимиз Эрон бўлади. Ушбу жамоа Осиёда тенгсиз, аммо ҳар бир мураббий ва жамоа айнан Эронни мағлуб этишни жуда истайди. Албатта, бизнинг ҳам шундай ниятимиз бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика