Latest news

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  1 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

Бабаян борасидаги миш-миш, голни нишонлаш услуби - "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди News

Бабаян борасидаги миш-миш, голни нишонлаш услуби - "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди

"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Жамоанинг бугунги ўйини ва натижасидан мамнунман. Узоқ вақт давомида мураббийлар штаби ушбу схемада ишламаганди. Ундан ташқари, Андрей Геннадьевичнинг ўзи ҳам бу ерда анчагина вақт фаолият олиб борган, жамоанинг ички муҳити борасида хабарга эга. Ўйиннинг бошида биз рақибдан кўра ҳужумда камроқ ўйнадик, агрессив бўлмадик. Аммо шундай бўлса ҳам, рақибга яхшигина муаммолар туғдира олдик. Кейинчалик яхши ўйин кўрсатдик. Ўйин 6 очколик бўлди. Бугун ғалабага эришганимиз жуда ҳам яхши иш бўлди.

- Жамоа бош мураббийи ўзгариши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар футболчиларга қандай таъсир ўтказмоқда?
- Биз ҳар доимгидек ўйнаяпмиз. Бош мураббий ўзгариши борасидаги саволга жавобни ўзингиз бердингиз. Бу миш-миш. Жамоанинг ичида бундай гаплар бўлаётганини сезмаяпман. Дуранг ўйнаган ўйинларимизда ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатди. Бугун эса биз рақибдан кўра кўпроқ гол киритдик. Сиз айтган гаплар натижага таъсир қилмаяпти. Бу ердагиларнинг барчаси профессионал. Биз ҳар доимгидек ишлаяпмиз. Агарда мураббий нотўғри ишлаётган бўлганида футболчилар норозилигини билдирган бўларди. Аммо бизда барча юқори ғайрат билан ишлаяпти.

- Саволни бошқачароқ бераман. Раҳбарият сизга ишонч билдиряптими?
- Ҳа, мен буни сезяпман. Айтганимдек, бизда барча профессионал.

- Голни нишонлаш бундай бўлганига қандай изох берасиз?
- Бизга яқин бир инсон бор. Бугун унинг туғилган куни. Бу унга бўлган совға.

Ислом Тўхтахўжаев: - Ҳисоб 5:1, бунга қараб кўпчилик баҳс биз учун осон ўтган деб ўйлайди, аммо бундай эмас. Ўйин қийин бўлди. Дастлабки икки голни уриб олганимиз учун барчаси яхши кечди.

Ҳамма жамоаларда мураббийлар ўзгариши мумкин. Биз каби юқори мақсадларга эга жамоаларда доимо бир мағлубиятдан кейин мураббийни алмаштириб юборишлари ҳеч гап эмас. Ўша вақтларда ОЧЛда ҳам ўйнаётгандик, бир ҳафтада иккита ўйин ўтказаётгандик. Энди эса бир ҳафтада бир ўйин, тикланиб олиш учун вақт бўлмоқда. Бабаян жамоани бошқариши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар эса, балки бизнинг фойдамизга ишлаётгандир...

Rating: -60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика