Latest news

16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  3 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  24 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  4 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди” News

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди”

Кеча ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақа мезбонлари дастлабки турни Гондурасга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг 26-дақиқасида БАА бир киши кам бўлиб қолди, негаки ярим ҳимоячи Султон Ал Шамси рақиб футболчисининг оёғига ташлангани учун ўша заҳоти майдондан четлатилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида БАА ўсмирлар термаси бош мураббийи Рашид Амир Ал Бадвави “қизил” берилган вазиятда италиялик ҳакам хатога йўл қўйганини айтиб ўтди:

“Менинг фикримча, ўйинчимиз “қизил”га тортадиган қўполликни амалга оширмади. Тўғри, у тўпни олиб қўйиш мақсадида қўполлик ишлатди, бироқ бу ҳаракат кўп борса “сариқ”қа тортарди. Менимча, бу вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. Умуман олганда, ўйинни ёмон бошламадик. Лекин кутилмаганда футболчимизнинг четлатилиши бир қатор режаларни чиппакка чиқарди. Энди кейинги босқичга чиқиш учун навбатдаги икки беллашувда ғалаба қозонишимиз талаб этилади”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика