Latest news

19:19АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  0 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  5 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди News

B ПРО-лига. ПФЛ бир йўла икки клубга техник мағлубият ёзди

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда.

Жамоалар ҳозирга келиб 9 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, “Иттифоқ Бухоро” клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Ғиждувон”га қарши баҳсда “Иттифоқ Бухоро” клубига техник мағлубият ёзилади.

Қайд этиш жоиз, B Про-лига 9-тури доирасидаги “Зомин” билан ўйинда ҳам мазкур клубга техник мағлубият ёзилган эди.

Натижада “Иттифоқ Бухоро” жамоаси ҳисобидаги техник мағлубиятлар сони 2 тага етди ва энди клубни B Про-лига баҳсларидан четлатиш масаласи кўриб чиқилади.


Шунингдек, “Иттифоқ Навоий” клуби ҳам ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Иттифоқ Навоий” – “Орол” ўйинда Навоий клубига техник мағлубият ёзилади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика