Latest news

18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  11 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  4 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди! News

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди!

Клуб чемпионат якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини нақд қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про Лигасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси чемпионга айланди. Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган жамоа 25-тур доирасида "Банни Яс" устидан драматик тарзда ғалаба қозонди ва чемпионат якунланишига бир тур қолганда бош совринни нақд қилди. Жуда муҳим учрашувнинг 61-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Шабаб Ал-Аҳли" ўзини йўқотиб қўймади. 70-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев жуда кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйиннинг 74-дақиқасида эса "Шабаб Ал-Аҳли" якунда ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Шу тариқа, чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ва учинчи ўринда турган "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"дан уч очко олдинлаб кетди. Чемпионат якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда бош ўлчов сифатида икки жамоанинг ўзаро ўйинига қаралади. "Шабаб Ал-Аҳли" эса икки тақибчиси билан ўзаро ўйинларда устунликка эга. "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"га қарши чемпионат доирасидаги ўйинларда "Шабаб Ал-Аҳли" мағлуб бўлмаган. Аксинча, иккала жамоани ҳам бир мартадан мағлуб қилган ва бир мартадан дуранг ўйнаган. Бу эса тақибчилар сўнгги турда "Шабаб Ал-Аҳли" билан очколарини тенглаштирган тақдирда ҳам жудвалда пастроқда жойлашишларини англатади. Хуллас, Азизжон Ғаниев – БАА чемпиони!


"Банни Яс" – "Ал-Аҳли" 1:2

Голлар: Саша Ивкович 62', Азизжон Ғаниев 70', Яхё Ал Гассани 74'

Азизжон Ғаниевнинг голини телеграмда томоша қилинг

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика