Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили News

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили

Азиз Ғаниевнинг терма жамоа рўйхатидан жой олмагани кўпчилик мухлисларда катта эътирозларни келтириб чиқарди. Ўзимиз ҳам бу борада ажабландик.

Сречко Катанец жамоасида ижодкорлар иккинчи даражали

Келинг, дастлаб терма жамоа таркибида Қатарга олиб кетилган марказий ярим ҳимоячиларга назар ташлаймиз. Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Диёр Ҳолматов Қатарга борадиган рўйхатдан жой олди. Табиийки, Отабек Шукуров терма жамоада таянч позициясида ўйнайди. "Қора" ишни бажаради. Бунга гап сўз йўқ. Одил Ҳамробеков ҳам Шукуровнинг ёнидан жой олиши аниқ. Лекин услуб томонлама олиб қаралганда бу икки футболчи юқорида айтганимиздек асосан "қора" иш билан шуғулланади. Одил Ҳамробеков бу йил ўз даражасидан пастлаганини, ўйинида пасайиш бўлганини кўрдик. Шунга қарамай у Катанец жамоасида муҳим фигура бўлиб қолаверади. Биз креатив ўйин қиладиган, ностандарт қарорларга эга Искандеровга Катанец катта ўйинларда ишонч билдирмаяпти. Бу кўпроқ унинг фалсафаси ва услуби билан боғлиқ, деб ўйлайман. Яъни мураббий ўйинни ҳимоядан қуради ва бунда ярим ҳимоячиларнинг ҳимояланиш сифатлари асосий планга чиқади. Осиё Кубогида ҳам ижодкор футболчи Искандеровнинг хизматидан кўп ҳам фойдаланмаса керак. Катанец эса бундай типдаги ўйинчи ролида Ғаниев ўрнида Искандеровни олиб кетди. Азиз Ғаниев таянчда ҳам, ундан олдинроқда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Шукуров билан ҳам рақобатлашиши мумкин эди. 

Сречко Катанец: "Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Футболчиларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ"

Азиз Ғаниев терма жамоага муносибми?

Азиз Ғаниев БАА Про лигаснинг 2022/23 мавсумидаги барча 26та ўйинда майдонга тушди ва майдонда жами 2026 дақиқа тўп тепди. 3та гол, 3та ассист қайд этди. Чемпионатнинг жорий мавсумида 11та ўйинда 1та гол, 3та ассист амалга оширишга улгурди. Сўнгги 3 мавсумда 60та ўйинда 5та гол 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Энг муҳими ўз клубида ўрнига эга ва мунтазам ўйин амалиётини олиб келяпти. 

Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан сўнгги 3 йилда қуйидаги совринларга эга чиқди:

БАА чемпионати ✅

БАА Президенти Кубоги ✅

БАА Лига Кубоги ✅

БАА Суперкубоги ✅

Азиз Ғаниев Катанец бошчилигида биринчи маротаба 2021 йил Малайзия билан ўйинда майдонга тушган. Шу пайтгача жами 7та ўйинда 338 дақиқа имконият берган. Терма жамоанинг октябрь ва ноябрь ойидаги йиғинларда ҳам таркибга жалб қилди. Аммо Катанец Ғаниевга катта ишонч билан қараётгани йўқ эди. Туркманистон билан ўйинда 1 дақиқа, Вьетнам билан 45 дақиқа, АҚШ билан 22 дақиқа имконият берди. Фақатгина март ойида Венесуэла билан кечган ўртоқлик ўйинидагина тўлиқ ҳаракат қилди. Айрим паллаларда зўр формада бўлиб турган пайтида ҳам таклиф қилингани йўқ. Якунда эса Осиё Кубогига ҳам олиб кетмади. 

Журналист ва мураббийнинг қарашлари ҳеч қачон бир жойдан чиқмаган. Бизга ёқаётган футболчи унга ёқмаслиги мумкин. У чақираётган футболчи бизнинг қарашимизда нотўғридек бўлиши мумкин. Журналистлар нега бош мураббийни танқид қилади, у кўрмаётган нарсаларни журналист кўради. Терма жамоада барча ўйнашга ҳақли бўлиши, барча учун эшик очиқ бўлиши керак. Ўзини кўрсатаётган футболчига ёпилиши керак эмас. Аммо Катанецнинг терма жамоаси клубга ўхшаб қолгандек. Аввалдан бир гап борки, ҳеч қачон инкор қилиб бўлмайди. Терма жамоада шу пайтнинг энг кучлилари, энг муносиблари ўйнаши керак. Азиз Ғаниев эса бунинг учун барча ишни қилиб кўрди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика