Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

Азим Аҳмедов: «Наманганлик мухлисларга раҳмат айтаман» News

Азим Аҳмедов: «Наманганлик мухлисларга раҳмат айтаман»

Янги мавсум тайёргарлиги бошланган вақтда амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор» ўз сафини янги футболчилар билан тўлдиришни бошлаб юборди.

Хусусан жамоа «Навбаҳор»да ўзини кўрсатиб, тажрибасини ошириб борган Азим Аҳмедовни сафга чорлади. Аҳмедов наманганликларнинг асосий таркиб футболчиси сифатида тўп тепиб келганди. Эндиликда у «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади. Унинг «шерлар»га ўтиши расман ҳал бўлганидан сўнг кичик Аҳмедов билан суҳбатда бўлдик.

- «Пахтакор»га ўтишим шу яқин кунларда ижобий ҳал бўлди, - деб гап бошлади Аҳмедов. Биласиз, ҳар бир футболчи келажакда кучлироқ жамоада тўп тепишни ва ютуқларни қўлга киритишни истайди. Айнан шундай истак менда ҳам бор эди. «Пахтакор» варианти юзага келиб қолганидан сўнг эса буни қабул қилишга қарор қилдим. Албатта, бир тўхтамга келишим осон кечгани йўқ. Биринчи навбатда акам билан маслаҳатлашдим. Қолаверса, «Навбаҳор» мураббийи ва раҳбариятига бу истагимни билдирдим. Барча билан ўзаро маслаҳатлашиб бўлганимдан сўнг «Пахтакор» сафига қўшилдим.

- Адашмасак, Сизга «Нефтчи» жамоаси томонидан ҳам таклиф тушганди, тўғрими?
- Таклифлар бор эди. Лекин «Пахтакор»дан тушган таклиф мени қизиқтириб қўйганди. Шу боисдан қолган таклифлар устида ўйлаб ўтирмадим. Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш орзум. Шунингдек, бу клуб билан мамлакат чемпиони ва кубокида ютишни истаётганлигим боис, «шерлар» сафига бориб қўшилишни кўпроқ хоҳладим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика