Latest news

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  62 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  7 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!" News

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!"

Шу кунларда "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг қолган барча жамоаси Туркиянинг Анталия провинциясида янги мавсумга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишмоқда.


Бу жамоалар орасида "Турон" ҳам бор. Яйпанликлар Сиде шаҳрида, шундоққина денгиз бўйига жойлашишган бўлиб, машғулот ва ўртоқлик учрашувларини бильярд столига ўхшаш идеал майдонда ўтказишяпти. "Турон" ўтган йили Суперлигага ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, кучлилар сафига қайтишди. Жамоани мавсумлар оралиғида Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шарифбек Раҳматов, Сардор Теляков, Сардор Абдунабиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Дониёр Исмоилов ва Акмал Турсунбоев тарк этди. Аксинча, Азим Аҳмедов, Раҳимжон Давронов (иккиси ҳам "Навбаҳор"), Шоҳназар Норбеков, Қувондиқ Рўзиев (иккиси ҳам "Қўқон-1912"), Анри Чичинадзе ("Дила" Грузия), Достонбек Тўхтабоев ("Машъал"), Хуршид Мухторов ("Локомотив"), Хумоюншоҳ Сайётов ("Металлург") ва сербиялик легионер Душан Стоилкович Бахтиёр Ашурматов жамоасига келиб қўшилди. 

Англаганингиздек, Анталиядаги навбатдаги сафаримиз айнан "Турон" жойлашган Сидега бўлди. Меҳмонхонамиздан 40 км узоқликда жойлашган бу ерга ижарага олган уловимиз бир зумда етказди. Келганимизга беш кун бўлди ва шу кунгача фақат бир жойда йўл патрул ходимларини кўрдик. У ҳам бўлса, маст ҳолатдаги руслар бошқараётган машинани "шатак"ка олишди. Қолган ҳолатларда йўлларда осуда, бир маромдаги ҳаётга гувоҳ бўляпмиз. 

Бироз мавзудан узоқлашдик. Бунинг учун бизни манзур тутгайсиз. Қуйида "Турон"нинг янги футболчиси Азим Аҳмедов билан уюштирган суҳбатимизни ҳавола қиламиз. Тажрибали ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Аҳмедов Наманган клубини тарк этишга қарор қилди.      

- Азимжон, ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказдингиз. Бу йил ҳам "лочинлар" сафида қолишингиз мумкинмиди? Ёки пичоқ суякка тақалганмиди?

- Менимча, вазият шунга етиб келганди. Ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Менга ишонч билдирилмади. Кейин келишмовчиликлар ҳам бўлди. Шуларнинг барини инобатга олиб, кетишга қарор қилдим. Бу орада "Турон"дан таклиф бўлди ва мен ҳозир янги жамоам билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўряпман. 

- Келишмовчиликлар бош мураббий билан бўлдими?

- Ҳа, худди шундай. Ўйинга қўймаяпти, гапирмаяптиям. Бу нарсалар менга психологик зарба бўлди. Шунинг учун ҳам кетишга қарор қилдим. Улар ҳам бунга қарши бўлишмади. Агар керак бўлганимда олиб қолиш учун курашишарди-ку. 

- "Навбаҳор" билан ўртада қарздорлик йўқми? Ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилдими?

- Энди озгина қолиб кетди. 

- Беришар эканми?

- Менимча, беришса керак.

- Бериш шарт. Қарз қиёматга қолмаслиги лозим. Бу биргина сизнинг ҳолатингизда эмас, барча клуб ва футболчи олди-бердиларига тегишли. Энди янги клубингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага мослашиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- Асло йўқ. Клуб раҳбарияти кутиб олишдан тортиб, то энг майда детталаригача эътибор қаратган. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб. Футболчилар билан бирга мураббийларимизнинг юзини ерга қаратмаслик учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ажойиб шароитларда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Идеал майдон, ўртоқлик учрашувларидаги кучли рақиблар мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун хизмат қилмоқда. 

- "Турон"га ўтишингизни акангиз Одил Аҳмедов билан маслаҳатлашдингизми?

- Албатта. Одил акам энди отам ўрнида ота. Ҳаммаси яхшиликка деб маслаҳат беришди. 

- Кўпчиликнинг фикрича, янги мавсумда яна "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Сиз иккала клуб таркибида ҳам ўйнашга улгурдингиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, қайси клубнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайсиз?

- Ўтган йили ҳамма жамоалар ҳам курашишди. Сиз айтган клубларнинг кутилмаган натижалари фикримга исбот бўлса керак. Бу йил ҳам муросасиз мавсумга гувоҳ бўламиз деб айта оламан. Биз ҳам қараб турмаймиз, ҳеч кимга шунчаки очко бериб юбормаймиз.

- "Навбаҳор" қайсидир маънода оғзидаги ошини олдириб қўйди. Ҳаммаси ўз қўлида эди. Жамоага нима бўлди?

- Шу савол мени ҳам қийнайди. Нимадирларга ўзгартириш керакмиди? Энди бу мураббий қарори. Омад ҳам етишмади. "Металлург", "Олимпик" клубларига қарши кечган учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Айниқса, ўз уйимиздаги дуранглар бизга қимматга тушди.  

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди (Анталия, Туркия)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика