Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  5 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  9 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  3 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Азамат Абдураимов: "Ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож" (матн+видео) News

Азамат Абдураимов: "Ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож" (матн+видео)

Кеча Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Бунда спорт ва футболга алоқадор кишилар сўзга чиқиб ҳозирги ўзбек спорти ва футболи ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Конференция охирида собиқ футболчи, ўз вақтида "Андижон", "Динамо" каби клубларда ишлаган Азамат Абдураимов ҳам футболимизнинг бугунги ҳолати тўғрисида ўз фикрини баён этди. 

- "Шу ўринда мен ҳам ушбу конференция юзасидан ўз фикримни билдиришни истардим, - дейди Азамат Эркинович. - Бу ерда ўзбек футболи ривожи учун ўзгариш бўлишини хоҳлайдиганлар йиғилган десам адашмаган бўламан. Биз исталганча болалар футболидаги муаммолар ҳақида гапиришимиз мумкин, лекин бу ҳозирги пайтда кун мавзуси эмас. Кун тартибидан ўрин олган масала шуки, ишни аввало футбол федерациядаги тизимни ўзгартиришдан бошлаш керак. Негаки федерация ҳозирги кун спорт талабларига жавоб бермаяпти. Бизда бош котиб ва вице-президент бир киши ва у ҳеч қандай қарор қабул қилмайди. Бизда фақат федерация раҳбаригина муҳим қарорларни қабул қила олади. Шу боис ҳам федерациянинг ишлаш тизимида ўзгариш бўлишини хоҳлаймиз. 

Азамат Абдураимов болалар футболига ҳам қисман тўхталиб ўтди: 

- "Вячеслав Солохо бизда болалар футболи яхши йўлга қўйилган деб айтди, аммо охирги икки йилда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. Олимпиячиларимиз Олимпиада ўйинларига боришмади. Мана энди миллий терма жамоамиз ҳам жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди. Демак, бизда ҳаммаси ҳам яхши эмас. Аммо шуни айтиш керак, ўзбек футболи ўлгани йўқ, ўзбек футболи тирик ва ҳеч қандай Бабаян уни ўлдира олмайди. Фақат биз жудаям секин ривожланяпмиз. Олий лига савияси тушиб кетган. Шундай экан, ўзбек футболини ўз соҳасининг билимдонларига топширган маъқул". 

Абдураимов шунингдек, ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож деди:

- "Ўз вақтида мен ҳам Россия футбол иттифоқида ишлаганман ва у ерда техник директор, спорт директори каби лавозимлар бор. Бизда эса спорт директори йўқ, техник директор лавозимидаги киши эса ўз ишини билмайди. Ҳозирги шароитда ҳукумат бизга ёрдам бериб ўзбек футболини инқироздан олиб чиқишда қарашиши керак. Биз трансляциялар учун телевидениедан пул олмаймиз, атрибутика ва чипталар сотуви яхши эмас. Фақат давлат томонидан берилаётган ёрдам туфайлигина футболимиз бир амаллаб оёқда турибди. Лекин бу ҳол қачонгача давом этади? ЎФФ президентлиги учун сайловга кам вақт қоляпти, лекин номзодлар номини ҳалиям билмаймиз. Бу эса ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож эканини кўрсатади. Агар тизимни ўзгартириб, жиддий назоратни йўлга қўя олсак футболимиз албатта ривожланади.


TAS-IX



TAS-IX эмас


Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика