Latest news

19:18Надаль "Реал"даги Алонсо ҳақида: "Уй бир кунда қурилмайди"  1 18:50Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин  3 18:25"Реал"нинг "Олимпиакос" билан ўйин учун қайдномаси: Куртуа йўқ  2 17:57АЗ футболчисининг ҳуқуқларини "Ливерпул"га 28 млн еврога сотиши мумкин  0 17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  11 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  1 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0 16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  10 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  5 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  7 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  28 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди News

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди

Аёллар ўртасида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда Ҳиндистоннинг "Ист Бенгал" жамоасига қарши майдонга тушди.

Илк дақиқалардан устунликка эга бўлган қизларимиз 18-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нилуфар Қудратованинг узатмасидан кейин Диёрахон Хабибуллаева тўпни дарвозага йўллади. Иккинчи бўлим аввалида (52-дақиқа) Азиза Норбоева Людмила Карачик узатган тўпни дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 8-дақиқада яна ўша Диёрахон Хабибуллаева аниқ зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди.  

Ушбу ғалабадан кейин "Насаф" 4 очко билан "B" гуруҳи етакчисига айланиб олди, аммо турнинг яна бир учрашувида "Ухан" (Хитой) жамоаси "Бам Хатун" (Эрон) билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашувдан аввал хитойликлар ҳисобида 4 очко бўлса, эронликларда — 3 очко бор. Гуруҳ жадвалини ушбу ҳавола орқали кўриб олишингиз мумкин.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика