Latest news

15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12

Аёллар футболи. “Севинч” ўз майдонида “Андижанка” жамоасини мағлубиятга учратди News

Аёллар футболи. “Севинч” ўз майдонида “Андижанка” жамоасини мағлубиятга учратди

Бугун “Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионати қолдирилган 10-тур учрашувини Андижон шаҳрининг “Андижанка” жамоасига қарши ўтказди.
Учрашув меҳмонларнинг ташаббуси билан бошланди. Улар ўйин бошиданоқ устунликни қзлга киритиш учун ҳаракат қилишди. Аммо бу узоққа чўзилмади.

“Андижанка” жамоаси  футболчилари учрашув 4-дақиқасида хавфли ҳужум ташкил қилишди, жамоадошлари Сафина Рушанияга қўлай тарзда тўпни етказиб беришди, Рушания дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бу вазиятда Ольга Кахарова яхши ўйин кўрсатиб, қўриқлаётган дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

18-дақиқада ҳужумчимиз Зебо Жўраевани жарима майдони ичида ҳимоячилар тўхтатиб қолишди, ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Жаримани Феруза Турдибоева бехато амалга ошириб, орадаги ҳисобни очди -1:0.

Орадан уч дақиқа ўтиб, ўйиндаги ҳисоб яна  ўзгарди, жамоадошлари олдинда бораётган Зебо Жўраевани тўп билан таъминлашди, Жўраева чамаси 25 метрлардан ҳаводан дарвозани нишонга олди, бироз олдинга чиқиб кетган Ҳурматой Рахматуллаева баланд сакрагаи билан тўпга ета олмади -2:0.

Учрашувдаги учинчи голни ҳам Зебо Жўраева киритди, у ўзига ўзига ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди, бу вазиятда ҳам меҳмонлар дарвозабони хатгао йўл қўйган эди – 3:0.

Шундан сўнг жамоамиз томонидан ташкил этилган ҳужумларда охирги нуқтани қўядиган ўйинчилар топилмади.

Аксинча жамоамиз 43-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумида ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди, Рушания Сафина бу вазиятдан унумли фойдаланиб, жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди ва орадаги ҳисобни қисқартиришга эришди – 3:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам “Андижанка” жамоаси устунлигида бошланди, Ориф Маматказин шогирдлари танаффус пайти ўз устозларидан керакли кўрсатмаларни олди шекилли, улар ҳужумга зўр беришди. Натижада дарвозамиз олдида кетма-кет хавфли вазиятлар ташкил этилди, меҳмонларда ҳисобни қисқартиришда бир неча вазиятлар вужудга келди, аммо улар гол уришни уддалай олишмади.

Шундан сўнг майдонда мувозанат барқарорлашди, учрашув  тенг курашлар остида давом этди.

Учрашувнинг 82-дақиқасига келиб, орадаги ҳисоб йирик кўриниш олди, майдоннинг чап қанотидан бошланган ҳужумни Зумрат Назарова гол билан якунлади, у дарвозани ўнг томонидан ўткир бурчагига аниқ зарба бериб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди 4:1.

Бу ҳисобни ўзгариши узоқ куттирмади, жамоамиз орадан уч дақиқа ўтиб, 85-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди, ушбу голга Гулнора Давронова муаллифлик қилди – 4:2.

Шундан сўнг майдонда яна вазият барқарорлашди, жамоалар томонидан ташкил этилган ҳужумларда дарвозаларга голлар киритилмади. Учрашув жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси барча 11 учрашувида ҳам ғалаба қозониб, 33 очкога эга бўлди ва мучобақа жадвалини пешқадамлигини сақлаб қолди.

Жамоамиз энди танаффусга чиқади. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон Кубоги баҳсида бўлади. Жамоамиз 15 август куни Хоразмнинг “Тўмарис” жамоасини қабул қилади.

XXI Ўзбекистон чемпионати 10-тур

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон) 4:2

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 05.07.2015 й. 18:00да

Гол: Феруза Турдибоева (пен), 20-1:0, Зебо Жўраева, 23-2:0, Зебо Жўраева, 27-3:0, Зумрат Назарова, 82-4:1  – Рушания Сафина, 43-3:1, Гулнора Давронова, 85-4:2.

Бош ҳакам: Нодир Болтаев (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Фузулий Хайруллаев (Бухоро)

Захира ҳаками:  Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи:  Тохир Тошмухаммедов (Тошкент).

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова, 18. Камола Рисқиева, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 23.Нилуфар Қудратова (9. Маҳлиё Сарикова 58), 17. Танзила Зарбиева (77.Мафтуна Шойимова 61), 19. Мария Моисеева (2. Шохида Тожиддинова 64), 10. Зебо Жўраева (с).

Захирадагилар: 16. Матлуба Абдирасулова, 3. Лайло Тилавова, 15. Фаёза Самандарова.

“Андижанка”:  1.Ҳурматой Раҳматуллаева, 3.Наташа Михаелова (, 18.Дилафрўз Хўжаева 86),  4.Уғилой Қўчқарова, 6.Моҳира Жўрабоева, 9.Гулхаё Маннобоева, 10.Зиёдахон Тўланбоева (8.Назокат Маматисоқова 80), 13.Мария Собирова (7.Рўзихон Асқарова 30), 14.Елена Лагутина, 17.Ойгулой Яқубова (с), 20.Гулнора Давронова, 21.Рушания Сафина.

Захирадагилар: 12.Кумушой Ғуломова,  44.Гулираъно Хасанова.

Огоҳлантириш: Зумрат Назарова 46, Саида Хандамова  79.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика